Главная / Жаҳон / КХДР Жанубий Корея билан мулоқот олиб борилувчи алоқа боғламасини портлатиб юборди
Место рекламы

КХДР Жанубий Корея билан мулоқот олиб борилувчи алоқа боғламасини портлатиб юборди

Ўтган ҳафтада Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлими мудирининг ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян яқин вақт ичида Жанубий Кореяга нисбатан “навбатдаги қадам”ни қабул қилишини айтганди.

Фото: Yonhap via AP

Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея билан музокаралар ўтказишда фойдаланиб келинган алоқа боғламасини портлатиб юборишди. Yonhap агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда КХДР давлат радиоси маълум қилган.

Аввалроқ алоқа боғламаси биноси йўқ қилингани ҳақида Bloomberg агентлиги хабар берганди. Жанубий Корея бирлашиш вазири Ким Ён Чулнинг сўзларига кўра, Кэсон шаҳридаги ушбу иншоотнинг портлатилиши кутилган воқеа бўлган.

Алоқа боғламаси 2018 йилда қурилган, аммо кейинги ҳафталарда деярли ишламаётганди.


Фото: Korea Pool/Yonhap via AP

Ўтган ҳафтада Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлими мудирининг ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян яқин вақт ичида Жанубий Кореяга нисбатан “навбатдаги қадам”ни қабул қилишини айтганди.

Кейинроқ Rodong Sinmun газетаси КХДР ҳукумати Жанубий Кореяни ташвиқот варақалари тарқатганлиги учун мамлакат қуролли кучлари  “қасос акти” тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирди.

КХДР 9 июндан буён Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узиб қўйган. Бунга Жанубий Кореянинг Шимолга ташвиқот варақалари жўнатганлиги сабаб бўлганлиги айтилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

d8029226081274293eae75f88126165d

Салибчиларнинг қувилиши. Никополь жангига 624 йил бўлди

Тарихда сўнгги салиб юриши дея ҳисобланган Никополь жанги 1396 йилнинг 25 сентябрь куни Усмонли империяси …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари