Главные новости
Главная / Жамият / «Касаллик сабр қилишни ўргатди». Лейкозга чалинган аёл ҳикояси
Место рекламы

«Касаллик сабр қилишни ўргатди». Лейкозга чалинган аёл ҳикояси

Тошкентдаги гематология шифохонасида даволаниб келаётган 1986 йилда йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган Дилноза Расулова айни пайтда моддий ёрдамга мухтож.

6325411788-680x545

Унга 2018 йилнинг март ойида лимфобластли лейкоз ташхиси қўйилган.

Дилноза оила аъзолари ва қариндошлари ёрдами билан даволаш муолажаларини олиб келаётган эди. Бироқ 7-курсда касаллик қайталанган. Ҳозирда оила жуда қийин аҳволда. Дилнозанинг икки фарзанди бор.

«Шифокорларни фикрича, қандай ва нима сабабдан касаллик қайталанганини аниқлаш учун  илик намунасини Россия ёки Ҳиндистонга юбориш керак экан. Келган таҳлил жавобларига қараб, шу марказда ёки Ҳиндистонга бориб даволанишим маълум бўлади.

photo_2019-01-11_22-24-41-450x600

Илик намунаси юбориш нархи 500 АҚШ долларини ташкил этаркан.Ҳиндистонга анализларимни юборишим , агарда у ерга бориб даволаниш зарур бўлса, даволаниб келишим учун эса моддий томондан имконимиятимиз йўқлиги тўсқинлик қилиб келмоқда.

Тузалсам ўзимга ўхшаган инсонларга ёрдам бераман. Фарзандларим учун яшашим керак. Касалликдан сабр қилишни ўргандим. Куч ва сабр бўлмаса бу касаллик сизни енгар экан. Ҳеч кимга раво кўрмайман. Орзуларим кўп. Фарзандларимни элга хизмат қиладиган инсон қилиб тарбиялаш энг буюк мақсадим. Агар яхши инсонлар менга имкон қадар холис моддий ёрдам беришса, умримнинг сўнгига қадар уларни дуо қилиб ўтаман», — дейди бемор Дилноза Расулова.

Азизлар, тинимсиз оғриқлар азобига сабр ила бардош бераётган Дилнозага имкон қадар ёрдам қўлимизни чўзайлик. Ёрдамимиз билан бир инсоннинг умрини сақлаб қолишимиз мумкин. Аллоҳ қилган яхшилигимизнинг ажрини, албатта, беради.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун маълумотлар:

Бемор Дилноза Расулованинг номига очилган пластик карта рақамлари:

Click/PayMe: 8600 0417 7697 7051 (Агробанк)

Хориждан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасини паспорт маълумотлари:

Шоҳида Расулова Темировна (Дилнозанинг онаси) 

Паспорт рақами: АБ 9923377

Дилноза опанинг телефон рақами: +99899 865 65 42

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

llwjhyq_uxpqyvxjap9xvv0bs03wv4by

ИИВ «Аҳмадбой издоши»дан жабрланганларга эълон билан чиқди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманида М.М.Ю. (халқ орасида «Муродбой» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари