Главная / Жамият / Карантинда пенсиялар тарқатиш тартиби қандай бўлади?
Место рекламы

Карантинда пенсиялар тарқатиш тартиби қандай бўлади?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлар сирасида омма йиғилиши эҳтимоли юқори бўлган тадбирлар бекор қилинган. Шу туфайли, пенсия ва бошқа нафақаларни аҳолига етказиб бериш тартиби ҳам бироз ўзгарди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Акциядорлик тижорат «Халқ банки» пенсия тўловлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирзааҳмад Ғойибназаровнинг айтишича, жорий йил 18 мартдан бошлаб, пенсия ва бошқа нафақа пуллари банк ходимлари томонидан аҳоли яшаш манзилига етказиб берилмоқда.

Мирзааҳмад Ғойибназаров

«Айни пайтда пенсия ва нафақа тўловларининг 98 фоизи тўлиқ амалга оширилди. ЖСТ тавсиялардан келиб чиқиб, аҳолига нақд пул камроқ муомала қилиши тавсия этиляпти. Шу сабабли, банкимиз пенсионерларга ҳам пенсия овердрафт қулай банк карталаридан фойдаланишни тавсия этади», – дея маълумот берди Ғойибназаров.

Қайд этилишича, банк пластик карталарига нафақа ва пенсия пуллари ҳар ойнинг илк саналарида ўтказилади. Шунингдек, банк терминалларидан фойдаланганда картадан нақд пул ечиб олишда ҳақ олинмайди.

Банк вакили юзага келган пандемия даврида масофадан туриб, пенсия ва нафақа пулларни карта орқали олиш, тўловларни нақдсиз бажаришни тавсия этишини билдирди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

03s0yqtlpb10c_h15r4hodaozhgmghyh

Дин Кунтц коронавирус пандемиясини башорат қилганмиди?

Америкалик ёзувчи Дин Кунтц 1981 йилда «Зулмат кўзлари»  (The Eyes of Darkness) номли асарини эълон …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари