Главные новости
Главная / Жамият / Карантин қоидаларига қатъий риоя этсак, хавфни енгиш осонроқ бўлади – Мирзо Улуғбек тумани ҳокими аҳолига мурожаат қилди
Место рекламы

Карантин қоидаларига қатъий риоя этсак, хавфни енгиш осонроқ бўлади – Мирзо Улуғбек тумани ҳокими аҳолига мурожаат қилди

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев туман аҳолисига мурожаат қилди.

«Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани фуқаролари, айни пайтда туман аҳолисининг барча саволларига жавоб бериш учун (71) 208-72-55 рақами ишламоқда. Бундан ташқари, Мирзо Улуғбек туманининг 4та секторида ҳам алоҳида call-марказлар ташкил этилди», дея маълумот берди туман ҳокими.

Унинг қайд этишича, уйда даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш учун туман оилавий поликлиникалари мутасаддилари доимий тартибда ишламоқда.

«Тушкунликка тушмаган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя этсак, хавфни енгиш осонроқ бўлади. Сизларга одам кўп тўпланадиган бозорлар ва йирик савдо марказларида масофани сақлашингизни, тунги пайтларда кўп қаватли уйлар ҳовлисида тўпланмасликларингизни тавсия қиламан», деди туман ҳокими мурожаатда.

Мирзо Улуғбек тумани секторларида ташкил қилинган махсус телефон рақамлари:

1-сектор: (71) 265-34-74

2-сектор: (71) 231-82-62

3-сектор: (71) 236-17-91

4-сектор: (71) 260-17-23

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

nf7zckqnei2fhbr3zxyqjtqlbyibxopq

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди. У ўзбекистонлик экани айтилмоқда

Банк биноси махсус топшириқли бўлинма томонидан қамал қилинди. 3 август кунининг иккинчи ярмида Украинадаги нашрлар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари