Главная / Жаҳон / Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 809 минг гектар майдонни қамраб олди
Место рекламы

Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 809 минг гектар майдонни қамраб олди

 Калифорнияда 15 августдан буён 900та ўрмон ёнғини содир бўлган.

Фото: Reuters

Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари 2018 йилги рекордни ортда қолдирди ва 2 млн акрга (809 минг гектар) етди, деб хабар бермоқда Associated Press.

 Қайд этилишича, бу штатдаги ўрмон ёнғинлари учун рекорд ҳисобланади. 2018 йилда Калифорнияда ёнғинлар йил давомида 1,96 млн акр (793,1 минг гектар)  майдонга зиён етказган.

 Штат ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан муҳофаза департаментининг билдиришича, ўрмон ёнғинлари мавсуми эндигина бошланган вақтда бундай рекорд қайд этилиши хавотирли.

 “Бу қўрқинчли, чунки одатда сентябрь ва октябрь хавфли ёнғин ойлари ҳисобланади”, – деди департамент вакили Линн Толмачофф.

 Ёнғинлар уйларга зарар етказган ва электр энергиясининг оммавий равишда ўчишига сабаб бўлган.

 Калифорнияда 15 августдан буён 900та ўрмон ёнғини содир бўлган, ёнғинлар натижасида саккиз киши қурбон бўлган ва 3,3 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

FILE - In this  Sunday, Jan. 19, 2020, file photo, Elon Musk founder, CEO, and chief engineer/designer of SpaceX speaks during a news conference after a Falcon 9 SpaceX rocket test flight to demonstrate the capsule's emergency escape system at the Kennedy Space Center in Cape Canaveral, Fla. Tesla confirmed Thursday, May 28, that CEO Musk will get the first tranche worth nearly $770 million of a stock-based compensation package triggered by the company meeting several financial metrics. (AP Photo/John Raoux, File)

Илон Маск уч йилдан кейин 25 минг долларлик Tesla чиқарилиши тўғрисида ваъда берди

Тахминан уч йил ичида Tesla 25 минг долларлик нархда бўлган ҳайдовчисиз электрмобилларни ишлаб чиқаради. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари