Главные новости
Главная / Жамият / Кадастр агентлиги директори бошқа ишга ўтмоқда
Место рекламы

Кадастр агентлиги директори бошқа ишга ўтмоқда

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Халилилло Тўрахўжаев фаолиятини суд тизимида давом эттиради. Kun.uz мухбири хабар беришича, унинг номзоди Олий суд раиси ўринбосари – Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раислигига кўриб чиқилмоқда.

  • Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунига кўра, Олий суд раиси ўринбосарлари Президент тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади.

Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев 1972 йил 21 январда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

У 1997 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Тошкент шаҳар Ҳамза тумани судининг курьери лавозимида ишлашдан бошлаган.

1992-2008 йиллар Ўзбекистон Республикаси суд тизимида турли лавозимларда меҳнат қилган.

2008-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси хизматининг адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари бўйича етакчи инспектори, Суд тизими фаолияти масалалари бўйича етакчи инспектори, 2014-2017 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси, 2017 йил 12 апрелдан 12 декабрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Халилилло Тўрахўжаев 2017 йилдан 2020 йилгача Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида ишлаган.

У 2020 йил июнда Ўзбекистон президентининг фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

prepsho9m9cohrwkqy9hpk5h-nisoglh

«Биздагилар совға беришни яхши кўришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак бўлган миллий анъаналар ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион ҳолатлар ва бунинг миллий менталитетга алоқадорлиги борасида фикр …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари