Главные новости
Главная / Жаҳон / Жоржия институтида робот дарс берганини ярим йил ҳеч ким сезмаган
Место рекламы

Жоржия институтида робот дарс берганини ярим йил ҳеч ким сезмаган

Ўқитувчи Жилл Уотсон беш ой мобайнида Жоржия Технологик инсттутда дастурлаш дизайни бўйича талабаларга ёрдам берди. Бу ҳақда «Forum Daily» хабар берди.

Фото: Depositphotos
Фото: Depositphotos

Гап шундаки, Жилл — бу робот, IBM Watson базасида ишлайдиган сунъий интеллект тизими, аммо бирор талаба робот-ўқитувчи билан мулоқотда буни сезмаган. Бу ошкор этилишидан олдин эса айрим талабалар Жиллни «мисли кўрилмаган педагог» деб ҳам атамоқчи бўлган. Бу талабалар айнан сунъий интеллектни ўрганиш бўйича синфда таҳсил олган.

2019 йилнинг январидан Жилл ассистент ўқитувчи сифатида тўққиз нафар ўқитувчилар билан 300 нафар талабага дастурлар ишлаб чиқишга ёрдам берган.

Жилл талабаларга ишларни топшириш ва муҳокама қилиш жараёнида ёрдам бериб, инсонлар ишлатадиган оддий сленг сўзлардан фойдаланган.

Уотсонни робот эканлигини икки йил давомида IBM устида ишлаган талабалар ҳам билмаган. Жоржия институти профессори Ашок нима сабабдан Жилл ўқув дастурига киритилганини тушунтирган.

Гап шундаки, талабалар жуда кўп саволлар, бир семестрда қарийб 10 мингта мурожаат билан мурожаат қилади. Ўқитувчилар бу саволлар доим ҳам жавоб беришга улгурмайди. Айнан Ашок роботни ўз синфининг ўқув дастурига киритишга қарор қилган.

Робот устида олий ўқув юрти жамоаси бирга ишлаган ва уни саволларга жавоб бершга ўргатган. Жилл эксперт робот бўлиб, у саволга 67 фоизгача ишонч ҳосил қилмагунча жавоб бермайди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

qquhw3rbzcufg3te_xzz4pllzcp3b5si

Эрон президенти мамлакати иқтисодий тарангликни бошдан кечираётганини тан олди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакати ўзининг янги тарихидаги оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечираётганини айтди. “Бугунги …