Главные новости
Главная / Жамият / Жисмоний шахсларга 5 минг доллардан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмай Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат этилади
Место рекламы

Жисмоний шахсларга 5 минг доллардан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмай Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат этилади

Жисмоний шахсларга 5 минг доллардан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмай Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонда кўзда тутилган.

Фото: Божхона қўмитаси
Фото: Божхона қўмитаси

Ҳужжатга мувофиқ, халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди;

2019 йил 1 январдан бошлаб товар-хом ашё биржаси аъзоларининг даромадларига қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиққа тортиш шартлари татбиқ этилади;

Жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади.

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида 38 нафар штат бирлигидан иборат Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази давлат муассасаси шаклида ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

Республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш;

Ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

Товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосида тегишли таклифлар тайёрлаш;

Тармоқ бозорлар конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши «Тошкент» республика фонд биржасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SПО) оммавий таклифлар бериш орқали сотилиши белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши келишилган сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги шартномани Ўзбекистон томонидан ратификация қилиш бўйича таклифларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритади.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида дарс бермоқда

Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими профессор Грегори Глисон Ўзбекистон Қуролли …