Главная / Жамият / Йўлларда техник носоз транспорт воситалари 8 минг марта қоида бузган. Улар қандай текширилади?
Место рекламы

Йўлларда техник носоз транспорт воситалари 8 минг марта қоида бузган. Улар қандай текширилади?

Aйни пайтда Ўзбекистонда жуда кўп қурилиш қилинаётгани сабаб кўчаларда катта ҳажмдаги юк машиналари тез-тез учраб туради. Улар моторининг қанчалик талабга жавоб бериши, чиқараётган тутуннинг экологияга зарари долзарб мавзулардан бири. Шунингдек, улар олиб кетаётган қурилиш материаллари, юкларнинг, албатта, экологияга таъсири бор.

Ҳатто бундай машиналар қатнови мумкин бўлмаган марказий кўчалар ва юк машиналар юриши таъқиқланган жойларда ҳам ҳаракатланмоқда. Aслида, бу машиналар бетонкаларда юриши керак. Бунга иложсизликдан ёки эътиборизликдан йўл қўйяпмизми?

Kun.uz ИИВ ЙҲХББ вакиллари билан уюштирган суҳбатда мана шу мавзуда ҳам сўз борди. Подполковник Мурод Шерлиев ва подполковник Илҳом Идиров бу борада бошқарма қандай ишлар қилаётгани ҳақида гапиришди.

Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал ривожланиб боряпти. Катта юк машиналари кириши таъқиқланган қурилиш бўлаётган жойга улар маълум рухсатнома асосида киради. Экологик жиҳатдан ҳар бир қурилиш ташкилоти қурилиш бошлашдан олдин кириб чиқадиган юк автомобиллари учун шароит яратади. Уларни йўлга чиқаришдан олдин тозалигига эътибор қилиб, чанг, тупроқдан тозалаш керак.

Иккинчи масала: улар экологияни заҳарлаётган тутунлари бўйича ҳар йили техник кўрикдан ўтказилади. Кўрик давомида транспорт воситасининг техник ҳолати тўлиқ текширилади. Aгар улардан чиқадиган газ миқдори меъёридан ортиқ бўлса, ушбу транспорт воситалари техник кўрикдан носоз қилиб ўтказилади. Камчилик бартараф қилинган сўнг техник кўрикдан соз ўтди, деб рухсатнома берилади. Транспорт воситаси йилида бир марта техник кўрикдан ўтгандан кейин қандайдир носозлик пайдо бўлса, бу йўналишда ЙҲХБ ходимлари томонидан равишда рейдлар, йилида 2 марта экология бўйича тадбирлар ўтказиб турилади. Тадбирлар давомида айнан носоз транспортларга эътибор қаратилади.

Юридик ташкилотларга тегишли юк машиналари ҳолати ҳар кун йўналишга чиқишидан аввал механиклар томонидан текширилади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда республикада техник носоз транспорт воситалари қоидабузарлиги 8 мингдан ортиқни ташкил этади ва бу сон йилдан йилга камайиб боряпти.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари