Главные новости
Главная / Жаҳон / Италияда каморранинг 15 йил яшириниб юрган етакчиси қўлга олинди
Место рекламы

Италияда каморранинг 15 йил яшириниб юрган етакчиси қўлга олинди

Италиянинг Неаполь шаҳри карабинерлари 27 ноябрь эрталаб маҳаллий жиноий ташкилот – каморранинг етакчиларидан бири, 2003 йилдан бери қочоқликда юрган Антонио Орландони ҳибсга олишди.

60 ёшли Орландо Италияда энг қидирилувчи жиноятчилардан бири бўлган. Унга нисбатан Италия жиноят ҳуқуқида энг оғир айбловлардан бири саналувчи – мафиоз структурасини ташкиллаштириш учун ҳибсга олиш бўйича иккита ордер берилган.

Маълум қилинишича, Орландо учта алоҳида гуруҳдан иборат бўлган каморра кланига етакчилик қилган. Бу гуруҳлар Неаполнинг шимоли яқинидаги ҳудудларда ҳаракат қилган. Орландо шу ҳудудлардан бирида қўлга олинган. У бир жойда кўп қолмаслиги ва изларни йўқотишга устамонлиги эвазига узоқ йиллар полициядан яшириниб юришга муваффақ бўлган.

Жиноятчи Италия жанубига йирик партиядаги гиёҳванд моддалар етказилишини  бошқарган. Юқори сифатли наша Марокашдан тонналаб олиб келинган ва гиёҳванд моддалар бозорида “айфон” номи билан маълум бўлган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

6hivem32fo-warn1qnrzwiydc7qwgkej

Портлашлар Қозоғистондаги ҳарбий қисмдаги ёнғинни ўчиришни бошлашга имкон бермаяпти

Портлашларнинг давом этиши Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмдаги ёнғинни ўчиришни бошлашга имкон бермаяпти, деб маълум қилди …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари