Главные новости
Главная / Жаҳон / Италия элчиси Ўзбекистондаги ўз дипломатик миссиясини якунламоқда
Место рекламы

Италия элчиси Ўзбекистондаги ўз дипломатик миссиясини якунламоқда

Италиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоцци Ўзбекистондаги ўз дипломатик миссиясини якунламоқда.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

 2020 йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Италиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоцци билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.

ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Италия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, шу жумладан олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият берилаётгани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан 2019 йил 6 май куни Рим шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 6-мажлиси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Суҳбат охирида вазир элчига Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Элчи Италиянинг Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти қўллаб-қувватлангани учун миннатдорчилик билдирди, дейилади маълумотда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bus-p-xmmhvxbhh2gaf15amy6cy3riyb

Хитой 2020 йил охиригача халқаро спорт мусобақаларини ўтказишдан бош тортди

Хитой пандемия сабабли 2020 йил охиригача ўз ҳудудида ҳар қандай халқаро спорт мусобақасини ўтказишдан бош …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари