Главная / Жаҳон / Испанияда коронавирус сабаб барча профессионал футбол мусобақалари тўхтатилди
Место рекламы

Испанияда коронавирус сабаб барча профессионал футбол мусобақалари тўхтатилди

Испанияда коронавирус пандемияси сабаб профессионал футбол бўйича барча чемпионатлар тўхтатилди. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Twitter

Мамлакатдаги барча футбол мусобақалари номаълум муддатга қолдирилган. Вазият яхши томонга ўзгарадиган бўлса, ҳукуматнинг махсус қарори билан мусобақалар давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Испанияда дастлаб Ла Лига ва ундан кейинги иккита қуйи лига баҳслари вақтинча тўхтатилганди.

Айни дамда Испанияда коронавирусга чалинганлар сони 29 мингдан ошди (дунё бўйича тўртинчи ўрин) ва 1800 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

io0lqdqxktkxlcu8bggulktsfwxm5rep

ОПЕК+ мамлакатлари ўртасидаги шошилинч учрашув кейинроққа қолдирилди

ОПЕК+ мамлакатлари 6 апрелда ўтказилиши режалаштирилган шошилинч учрашув муддатини кейинроққа сурди. Бу ҳақда ўз манбаларига …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари