Главная / Маданият / ИШҚИЙ-ҚАҲРАМОНЛИК ДОСТОНЛАРИ

ИШҚИЙ-ҚАҲРАМОНЛИК ДОСТОНЛАРИ

Сизга еттинчи синфда берилган маълумотлардан аёнки, достонлар ҳамиша фавқулодда воқеалар ҳамда оддий бўлмаган одамлар тасвирига асосланади. Достонларнинг ижодкорлари реал одамлар ҳақида ҳикоя қилишдан кўра инсон тўғрисидаги ўз орзуларини ифодалашга кўпроқ ҳаракат қилганлар. Достонларнинг сюжети ҳам шунчаки воқеалар, оддий кечмишлардан эмас, балки ҳаддан ташқари қизиқарли, қўрқинчли, кутилмаган саргузаштлардан иборат бўлади.

romanХалқ достонларининг жуда катта қисми севги саргузаштларини тасвирлашга бағишланади. Бундай асарлар адабиётшуносликда ишқий достонлар дейилади. Шуниси муҳимки, достон қаҳрамонларининг муҳаббати ҳам доим ғайри оддий тарзда бошланиб, давом этади ва якун топади. Эътибор беринг, „Равшан“да Зулхумор узукда кўринган эди, „Кунтуғмиш“да эса, Холбека йигитни тушида йўлиқтиради, Кунтуғмиш қизнинг суратига ошиқ бўлиб қолади. Ишқий достонларнинг ўзига хос асосий бадиий белгиси ҳам айнан, бир-бирини кўрмаган одамлар ўртасида ғойибдан севги пайдо бўлишидир. Бундай илоҳий муҳаббат унинг қадру қимматини оширади. Достон қаҳрамонлари ҳам фавқулодда улкан жисмоний, ақлий, руҳий қудратга эга кишилар сифатида тасвирланади. Уларнинг мурод-мақсадларига эришишлари ҳам ҳеч қачон осон кечмайди. Чунки яхши ниятли кишилар йўлига тўғаноқ бўладиган шайтон малайлари ҳамиша, ҳамма макону замонларда ҳам бор. Достон қаҳрамонлари ана шундай кучларга қарши кураш йўлида, кўпинча, ақл бовар қилмайдиган қаҳрамонликлар кўрсатадилар. Адабиётшунослик илмида бу хилдаги асарлар қаҳрамонлик достонлари саналади. Ишқий достонларнинг ҳаммасида қаҳрамонлик унсурлари учрайди. Шунинг учун ҳам бу хилдаги асарларни ишқий-қаҳрамонлик достонлари дейиш тўғрироқ бўлади. Чунончи, Ҳасанхоннинг уч ойлик йўлни йигирма кунда босиб ўтиши ва бир ўзи саноқсиз душманларга қарши туриши ёки Кунтуғмишнинг шунча замондан бери кўплаб одамлар енга олмаган аждарни ўлдириши, тош бостириб қўйилган кигиздан ўз- ганинг кўмагисиз халос бўлиши сингари лавҳалар қаҳрамонлик намуналаридир.

Севги ҳамиша одамни қаҳрамонликка, жасоратга ундайди. Қаҳрамонлик эса мақсад йўлидаги фидойилик, муҳаббатнинг ушалишига олиб келади. Бошқа ҳамма қизлардан ҳусни, ақли, маънавий фазилатлари билан ортиқ бўлган сулувга ошиқ бўлган йигит достонда, албатта. қатор қаҳрамонлик намуналарини кўрсатиши ва ўз муҳаббатига машаққатли синовлар орқали етишуви шарт бўлган.

Ишқий-қаҳрамонлик мавзусидаги достонлар миқдор жиҳатидан бошқа йўналишдаги достонлардан кўпроқдир. Чунки бу хил асарлар воқеалар тасвирини таҳсирчан ифодалаш, тингловчиларни қаҳрамонларга эргаштириб, олийжанобликка, яхшиликка чорлаш каби кўп имкониятларга эгадир.

Сиз танишиб чиққан „Кунтуғмиш“ достони ҳам бир-бирига илоҳий севги билан боғланган икки кишининг машаққатларга тўла муҳаббат тарихи тасвирига бағишланган. Кунтуғмиш ва Холбекани адоқсиз азоблар ичидан олиб чиққан туйғу покиза, соф севги ҳамда адолат тантанасига бўлган кучли ишончдир. Ишқий-қаҳрамонлик достонлари бундан минг йиллар олдин айтила бошлаган бўлса-да, ҳанузгача бадиий таъсир қудратини йўқотган эмас. Чунки севги-муҳаббат инсон ҳаётида ҳар доим муҳим ўрин тутади. Инсон юрагидаги юксак туйғулар эскирмас экан, унинг кўркам бадиий ифодаси ҳам оҳорини йўқотмай қолаверади.

Қуйидаги тестларни ечишга ҳаракат қилинг:

  1. Кунтуғмиш: “Ўламан деб, ёрин кўрмай кетарми?”, деган мардона сўзларни қачон ва нега айтган?

А. Холбека ҳузурига илк бор кирганида. Б. Жаллод қўлига тушганда. В. Бозорда юрганида. Г. Овда.

  1. Холбеканинг: “Мерганлар ирим қиб отмас ёлғизни” сўзлари кимга айтилгани ва уларнинг замиридаги маънони топинг.

А. Хонга. Севган кишини ўлдирмайдилар. Б. Замонқулга. Ёлғиз йигитни подшога чақма. В. Жаллодларга. Овчилар ёлғиз учган қушни отмайдилар. Кунтуғмиш ёлғиз йигит. уни ўлдирманг. Г. Алдархўжага. Болаларимни эмиздириб олайин.

  1. Қайси жавобда Моҳибой табиатига хос хусусиятлартўғри кўрсатилган?

А. Қайсар, ақлли. Б. Эпчил, шўх, дангаса.В. Одобли, босиқ. Г. Қайсар, тезоб, мард, танти, қўрқмас, қайтмас.

  1. “Равшан” достонида Зулхумор узукда кўринади. Узук кимники эди?

А. Гўрўғлиники. Б. Ҳасанники. В. Равшанники. Г. Юнус париники. Д. Мисқол париники.

Check Also

bezymyannyj-3-680x378

«Бурж Халифа»даги Том Круз ва чироқлар илинган устунга сакраган Жеки Чан: Кино оламидаги қойилмақом 10 трюк

Апрель ойининг охирида Campus Univers Cascadees каскадёрлар мактаби талабалари #CUCchallenge номли челленжни бошлаб берди. Уларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари