Главные новости
Главная / Жаҳон / Ирландия ҳукумати битта принтер учун бир миллион евродан ортиқ пул сарфлади
Место рекламы

Ирландия ҳукумати битта принтер учун бир миллион евродан ортиқ пул сарфлади

Ирландия қонун чиқарувчилари принтер сотиб олиш ва уни ўрнатиш учун бир миллион евродан ортиқ пул сарфлашди, деб хабар берди RTE телеканали.

Япониянинг Komori компанияси ишлаб чиқарган замонавий принтер 800 минг еврога сотиб олинди. Принтер ўтган йилнинг декабрида парламент биносига олиб келинганида унинг баландлиги 2,1 ва эни 1,9 метрлиги ҳамда эшикдан сиғмаслиги маълум бўлди. Эшик ва деворни принтер сиғадиган қилиб катталаштириш учун бузиш-қуриш ишларига яна 236 минг евро кетди.

Принтер сентябрда парламент биносига олиб кириб ўрнатилди, бунгача у қарийб ўн ой омборхонада ётди.

Парламент қуйи палатаси аъзоси Петер Финниган ушбу ҳолат бўйича суриштирув бошлади ва принтерни сотиб олиш ҳамда уни ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатлар бўйича жорий ҳафтада ҳисобот берилишини талаб қилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

80fsdy80d9-1

Кремль қачон барпо қилинган? Kun.uz билан қўриқхона-музейга фотосаёҳат

Московский Кремль — Россия пойтахти Москва Кремли шаҳар марказидаги қалъа бўлиб, шаҳарнинг энг қадимги қисмида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари