Главная / Иқтисодиёт / Ипотека кредитининг бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади
Место рекламы

Ипотека кредитининг бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Фото: KUN.UZ

Низомга мувофиқ:

•  уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

•  уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланади;

•  туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижалари кўриб чиқилади.

Низомда белгиланишича, ариза берувчи субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

ДХМлар ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.

Субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябригача бўлиб, ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бошланғич бадал учун субсидия  шаҳарларда  сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи, қишлоқ жойларда эса камида 10 фоизини ташкил этади.

Тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

Низом доирасида шаҳар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги уй-жойлар аҳолига бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ипотека кредитлари асосида сотилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

32ejsnppa-h1fn6rmejmph1nshd6tltf

Хоразм вилоятидаги баъзи ҳудудлар Тупроққалъа тумани таркибига киритилади

Хоразм вилояти ҳокимлигида халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Ҳазорасп тумани, Питнак шаҳри …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари