Главные новости
Главная / Спорт / «Интер» Видаль трансферини эълон қилди
Место рекламы

«Интер» Видаль трансферини эълон қилди

«Барселона»нинг чилилик яримҳимоячиси Артуро Видаль Италия А Сериясига қайтди.

Миланнинг «Интер» клуби 33 ёшли футболчи билан келишувга эришгани ҳақида эълон қилди. Аммо шартнома шартлари ва трансфер қиймати маълум қилинмаган.

Аввалроқ, Милан клуби Каталония жамоасига Видаль трансфери учун 1 миллион евро тўлаши, Артуро «Интер»да йиллик 6 миллион евро маош олиши ҳақида хабар қилинган эди.

Келишув 2020 йил ёзига қадар тузилган ва томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.

Видаль «Барселона» сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётганди, унгача «Коло-Коло», «Байер», «Ювентус» ва «Бавария» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2007 йилдан буён Чили терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_f_goj7797kctui6qcwshs3vgqfeomuz

Германия – Испания, Португалия Хорватияга қарши. Старт арафасидаги Миллатлар лигаси формати, гуруҳлар ва ЖЧ-2022 билан боғлиқлиги ҳақида

Kлублар ўртасидаги халқаро турнирлар якунлангач, УЕФА Европа мамлакат миллий жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси баҳсларини бошламоқда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари