Главная / Сиёсат / Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида Олий Мажлис ва ЕХҲТ бюроси ўртасида меморандум имзоланди
Место рекламы

Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида Олий Мажлис ва ЕХҲТ бюроси ўртасида меморандум имзоланди

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган кенг миқёсли тадбир БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатдаги ваколатхонаси ва Истанбулдаги минтақавий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси ҳамкорлигида ташкил этилди.

«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий таҳдидлар ва реал воқелик» мавзусидаги форумда миллий ва хорижий экспертлар, парламент ва суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳисоботлар тақдим этиш ва кейинги ҳаракатлар бўйича давлат мувофиқлаштириш органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ходимлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбирга Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Марказий Осиё давлатлари, Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Мўғулистон, Афғонистон каби қатор мамлакатлардан вакиллар келган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев ўқиб эшиттирди. Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати тингланди.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталя Герман инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми 2017 йил ноябрь ойида Самарқандда ўтказилган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро анжуманнинг узвий давоми эканини қайд этиб, бу галги тадбир нафақат минтақа халқлари, балки бутун Осиё учун аҳамиятли эканини таъкидлади.

Форумда, шунингдек, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ингибёрг Солрун Гисладоттир, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев, ЕХҲТ парламент ассамблеяси раиси Георгий Серетели, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг махсус вакили Адам Абделмула ва бошқалар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бугунги кунда халқаро миқёсда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар, мазкур анжуманнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонгнинг форум иштирокчиларига мурожаати тингланди.

Осиё форуми доирасида Олий Мажлис билан ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Қанликўл туманида бунёд этилган Кантекс инвест тўқимачилик корхонаси билан танишди. Бу ҳақда …