Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда иккита нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинади
Место рекламы

Ўзбекистонда иккита нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинади

“Ўзбекнефтгаз” АЖда Ўзбекистонда Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари  модернизация қилиниши маълум қилинди. Айни вақтда компания нефть-газ соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқмоқда. Бу концепцияда соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади.

neft-zavod

“Унда асосий эътибор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан табиий газни чуқур қайта ишлаш, иккита нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва “Ўзбекистон-Хитой” газ қувурининг 4-линиясини қуришга қаратилади”, дейилган хабарда.

Норасмий маълумотларга кўра, бу заводларнинг юкланиши 50 фоиздан ошмайди.

Бундан ташқари,  “Ўзбекнефтгаз” Жиззах вилоятида йилига 5 млн тонна нефтни қайта ишловчи янги нефтни қайта ишлаш мажмуасини қуриш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда.

Янги завод хом ашёни Россия ва Қозоғистондан нефть қувури орқали олади. Омск – Павлодар – Чимкент нефть қувурининг линияларидан бири Жиззах вилояти яқинидаги жойгача тортилган. У ердан мажмуага 100 кмлик қувур тортилади, бу эса мажмуани нефть билан минимал харажатларда таъминлашга имкон беради.

Янги завод йилига “Евро-5” стандартига мос келувчи 3,1 млн тонна мотор мойи, 1 млн тоннадан кўпроқ авиацион керосин, суюлтирилган газ, мазут, битум ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Жиззах нефтни қайта ишлаш заводининг ишга туширилиши билан 2 мингдан кўпроқ иш ўрни яратилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

nbu-logo-new-678x600

«Ўзмиллийбанк» ва Credit Suisse 200 млн евролик битимни имзолади

2018 йил 13 ноябрь куни Цюрихда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Швейцариянинг Credit …