Главные новости
Главная / Жамият / ИИВ раҳбари ўринбосари: «Милиционерларнинг ҳуқуқбузарлиги тизимни шарманда қилмоқда»
Место рекламы

ИИВ раҳбари ўринбосари: «Милиционерларнинг ҳуқуқбузарлиги тизимни шарманда қилмоқда»

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов 14 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлисида мамлакатдаги криминоген вазият тўғрисида ҳисобот бераркан, ИИВ тизимидаги ҳуқуқбузарликларга қарши кураш масаласига ҳам тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»
Фото: «Газета.uz»

ИИВ раҳбарияти вакилига сенатор Абдуқодир Тошқулов савол билан мурожаат қилди. ИИВ хизмат автомобиллари рақамларидаги VSF ҳарфларини жамоатчилик кенгайтириб, «Ватаннинг содиқ фарзандлари» деб таърифлашини қайд этаркан, яқинда Термизда ички ишлар органи ходими хизмат автомобилида ЙПХ ходимини уриб кетгани билан боғлиқ ҳодисани ёдга олди. Сенатор ИИВ бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича нималар қилаётганига қизиқди.

ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ички ишлар органлари обрўсига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этди. «ИИВнинг 120 минг кишилик шахсий таркиби орасида порахўрликка қўл урувчи ноҳалол ходимлар бор. Бутун ички ишлар органларини шарманда қилувчи ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳолатлар ҳам бўлди», — дея тан олди у.

2018 йилнинг 11 ойи давомида 6887 нафар ходим ҳуқуқбузарлик содир этиб, уларнинг 1283 нафари маъмурий, 165 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. 1700 ҳолатда профилактика инспекторлари, 829 та ҳолатда йўл ҳаракати хавфсизлиги ва 743 ҳолатда турли даражадаги раҳбар ходимлар ҳуқуқбузарлик содир этган.

«Статистикага қарайдиган бўлса, бу каби ҳуқуқбузарликлар 60 фоизга камайган. Аммо бундай статистика бўлмаслиги керак», — дея хулоса қилди Даврон Назармуҳамедов.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

llwjhyq_uxpqyvxjap9xvv0bs03wv4by

ИИВ «Аҳмадбой издоши»дан жабрланганларга эълон билан чиқди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманида М.М.Ю. (халқ орасида «Муродбой» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари