Главные новости
Главная / Жамият / ИИВ раҳбарияти, Андижон ҳокимлиги ва вилоят ИИБ вакиллари ички ишлар бўлимидаги қийноқлардан сўнг вафот этган фуқаронинг оиласидан узр сўради
Место рекламы

ИИВ раҳбарияти, Андижон ҳокимлиги ва вилоят ИИБ вакиллари ички ишлар бўлимидаги қийноқлардан сўнг вафот этган фуқаронинг оиласидан узр сўради

Андижонда қимматбаҳо тош туфайли ички ишлар бўлимида қийноққа солинган, май ойида шифохонага ётқизилган ва 11 июнда вафот этган фуқаронинг ўлимидан кейин Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси марҳумнинг оила аъзоларидан узр сўраб, ҳамдардлик билдиргани маълум қилинди. Бу ҳақда 1991–2006 йиллар давомида Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган, 2018 йил февраль ойидан буён вазир маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Зокиржон Алматов «Kun.uz» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Фото: «Дарё»

«Афсус билан айтаман, бизнинг ходимлар орасида ҳам ўзини тута олмайдиган, ўз лавозимини ўйлайдиганлар учраб туради. Яқинда Андижонда бўлган воқеани надомат билан гапираман… Бир йигит ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатининг қурбони бўлди. Бу худбин, ички ишлар ходимларининг номига доғ туширган одамлар кеча-ю кундуз ишлаётган бошқа ходимларнинг обрўсига путур етказди. Улар милицияга хоинлик қилди.

Ички ишлар раҳбарияти, Андижон вилоят ИИБ, Андижон вилоят ҳокимлиги вафот этган фуқаронинг уйига бориб ҳамдардлик билдирди, узр сўради. Афсуски бундай воқеалар бўлиб турибди. Бунақа ходимларга қарши кескин чора кўрилмоқда. Уларни ишдан ҳайдаш, керак бўлса, қонуний чора кўриш вазифаси берилган. Бундай ходимлар аввал ҳам жазоланган, бундан кейин ҳам жазоланади», – деган Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси.

Мавзуга доир: «ИИВ раҳбарияти марҳум йигитнинг оиласидан лоақал бир оғиз кечирим сўраб қўйса яхши бўларди». Депутат Андижондаги зўравон ИИБ ходимлари ҳақида

2020 йил 13 июнда Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафоти сабаб 3 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинган, воқеа 30 майда Андижон шаҳар Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.А. тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинишидан бошланган. Фуқаро 11 июнда вафот этган. 14 июнь куни Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) бошлиғи подполковник Содиқ Усмонов мазкур воқеа сабаб ишдан олинди. Кейинроқ ИИБда беш киши ишдан олингани ва 19 киши жазолангани маълум қилинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда фуқаронинг ИИБ томонидан қийноққа солинганини қатъий қоралади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров бир фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабаб бўлган Андижон шаҳар ИИБ ходимлари ҳаракатига муносабат билдириб, Андижон шаҳар ИИБ ходимларининг ноўрин муносабати асносида касб шаъни оёқости қилингани, бир инсон энг олий ҳуқуқи бўлган яшаш неъматидан мосуво бўлгани, шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти ва аҳоли томонидан давлатнинг халқаро имижини яхшилаш учун қилинаётган кўп сонли ҳаракатларга путур етганини таъкидлади.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳодисага муносабат билдириб, воқеа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини кўрсатганини қайд этган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ушбу вазият бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб, ИИВ раҳбарияти марҳум йигитнинг оиласидан лоақал бир оғиз кечирим сўраб қўйиши кераклигини айтган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

gdkobgfv-p2h4tdy3hzmn38bw5y2d0pd

Эронда тиббий ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди

Мамлакатда охирги кунларда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари кескин ўсди. Фото: REUTERS / Wana News …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари