Главные новости
Главная / Жамият / Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишнинг янги меъёрлари белгиланди
Место рекламы

Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишнинг янги меъёрлари белгиланди

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра:

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалардаги:

  • врач ходимларга 2,5 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига 1,5 миллион сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига 1 миллион сўм;
  • бошқа ходимларга 500 минг сўм;

Тез тиббий ёрдам бригадалари, ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригадаларидаги:

  • врач ходимларига 2,5 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига 1,5 миллион сўм;
  • ҳайдовчиларга 500 минг сўм тўланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тез тиббий ёрдам бригадаларида фаолият кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчиларнинг бир штат бирлиги (ставка) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Агар ходим бир ставкадан кам ишлаётган бўлса, унга қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари бажарган иш ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 июлдаги қарорига асосан, ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишнинг вақтинчалик меъёрлари қуйидагича тасдиқланди.

Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳар марказларида суткалик ҳақиқий чақириқлар сони 16тадан ошганда кейинги ҳар 16та чақириққа битта ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригадаси ташкил этилади. Шунда ҳақиқий чақириқлар сони 32тага чиққанда битта, агар 48тага етса, иккита ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригада ташкил этилади.

Мазкур меъёр туман(шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларида суткалик ҳар 12та чақириқдан ошганда, Тошкент шаҳри ҳудудида суткалик ҳар 14та чақириқдан ошганда амал қилади.

Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини қўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан, чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланади.

Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларга тун-у кун навбатчилик учун бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4,75та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4,5та штат бирлигида) ажратилади.

Чақирувлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда қайта кўриб чиқилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

motdrqdmieqm3vdrzpdodldcpj1zvk-r

Ҳарорат кўтарилмоқда. Иқлим исиши сабаб инсонлар нималар йўқотиши мумкин?

Сўнгги 20 йилда об-ҳавонинг кескин исиши оғир гуманитар ва иқтисодий зарарларга олиб келмоқда. БМТ бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари