Главная / Маданият / Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади
Место рекламы

Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади

Мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни тўхтатиш тавсия этилди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 март кунидаги коронавируснинг мамлакатга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига кўра, сайёҳлик компаниялари, жамоат ташкилотлари ва йирик саноат корхоналарига мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни тўхтатиш тавсия этилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари, театр, кино ва концерт дастурлари вақтинча тўхтатилади.

Махсус комиссия қарорига асосан, Транспорт вазирлиги карантин муддати даврига тўғри келувчи туризм мақсадида харид қилинган ҳаво ва темир йўл чипталарини, шу жумладан ички қатновлар учун чипталарни харидорлар томонидан қайтарилган тақдирда, жаримасиз қабул қилиш, чипта нархини харидорга тўлиқ қайтариш ёки бошқа муддатга кўчириш чораларини кўради.

Билдирилишича, Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда айни дамда мамлакатда бўлиб турган хорижий фуқароларни, шу жумладан туристларни ўз мамлакатларига қайтиши масалаларида уларга ахборот кўмагини берувчи махсус штаб ташкил этилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

gi0kfgnli0b2_hh6ovx2swri4k0bl98d

Нуриддин Холиқназаров: Бугун яқин инсонларга силаи раҳм қилиш – уларнинг олдига бормаслик

«Илгари байрамларда силаи раҳм қилардик, беморларнинг ҳолидан хабар олишни тарғиб қилар эдик. Бироқ ҳозир вазият …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари