Главные новости
Главная / Жамият / Қибрайда ЙПХ инспектори машинада ҳушидан кетган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди
Место рекламы

Қибрайда ЙПХ инспектори машинада ҳушидан кетган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди

Қибрай туманида хизмат вазифасини ўтаётган ЙПХ катта инспектори Даврон Мавлонов «Юқори Чирчиқ – Тошкент» йўлида турган «Спарк» автомобилида фарзандининг аҳволи ёмонлашиб қолган аёлга ёрдам кўрсатди.

Маълум қилинишича, инспектор йўлда ҳушсиз қизчаси билан қолиб кетган онани машинасида туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган. Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам ва муолажалар натижасида қизчанинг ҳаёти сақлаб қолинган.

«Бола ўз вақтида олиб келингани ҳам дардни енгиллаштиришда муҳим бўлди. Ҳозир унинг аҳволи ўнгланган. У шифокорлар назоратида. Хавф ортда қолди», дейди туман тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири Раҳимбой Рўзметов.

«Қизим ва ўғлим билан йўлда кетаётган эдик. Қизим бирдан ҳушини йўқота бошлади. Қандай ёрдам беришни билмай қолдим. Овозимни ҳеч ким эшитмади. Шу пайт ЙПХ ходимлари ўтиб кетишаётган эди. Уларни тўхтатдик. Машинага чиқариб, шифохонага олиб боришди. Ҳозир боламнинг аҳволи яхши. Бизга ёрдам берганларга минг раҳмат», дейди қизнинг онаси.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

motdrqdmieqm3vdrzpdodldcpj1zvk-r

Ҳарорат кўтарилмоқда. Иқлим исиши сабаб инсонлар нималар йўқотиши мумкин?

Сўнгги 20 йилда об-ҳавонинг кескин исиши оғир гуманитар ва иқтисодий зарарларга олиб келмоқда. БМТ бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари