Главная / Жамият / ҚХВ: Ноябрь ойи охиригача 4 хил маҳсулотнинг қарийб 800 минг тонналик захираси яратилади
Место рекламы

ҚХВ: Ноябрь ойи охиригача 4 хил маҳсулотнинг қарийб 800 минг тонналик захираси яратилади

Ўзбекистонда бу йилги қиш-баҳор мавсуми учун жами 800 минг тоннага яқин картошка, пиёз, сабзи ва гуруч жамғариш режалаштирилган. Шундан айни пайтгача 145 минг тонна маҳсулот ғамлаб қўйилган, деб маълум қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Яқинлашиб келаётган қиш-баҳор мавсуми учун Ўзбекистонда 400 минг тонна картошка, 180 минг тонна пиёз, 130 минг тонна сабзи ва 85 минг тонна гуруч жамғариш режалаштирилган.

26 октябрь ҳолатига, мазкур маҳсулотлардан 145,3 минг тоннаси захирага жамғарилган. 55 минг тонна картошка, 56,4 минг тонна пиёз, 14,6 минг тонна сабзи, 19,3 минг тонна гуруч шулар жумласидан.

«Захира режаси ноябрь ойи охиригача тўлиқ бажарилиши кўзда тутилган», – деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева 27 октябрь куни АОКАдаги брифингда.

Маълум қилинишича, кам таъминланган аҳолини қиш-баҳор мавсумида бепул озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун ҳудудий тайёрловчи корхона ва ташкилотлар томонидан 63,9 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирага олинади.

Мамлакатдаги барча тоифа хўжаликларда ўтган 9 ой давомида 1 млн 259 минг гектар ердан жами 22,7 млн тонна мева-сабзавот ҳосили олинган. Хусусан, 1 млн 78 минг гектар суғориладиган ва 181 минг гектар лалми майдонда жами 6 млн 408 минг тонна дон, 2,5 млн тонна гўшт, 11,2 млн тонна сут маҳсулотлари етиштирилган.

Тармоқни ривожлантириш мақсадида «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат саноати ҳамда замонавий агросаноат кластерлари ва кооперацияларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳаси тайёрланган.

Таъкидланишича, ушбу қарор лойиҳаси билан 2021-2025 йилларда соҳани ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

unszcv6pm7v8rrdoqqd0gpsnp6wv6que

Банклар мижозларни ҳайдовчилик гувоҳномаси билан идентификация қилиши мумкин

Тижорат банклари мижозларни янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан ҳам идентификация қилиши мумкин. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари