Главные новости
Главная / Сиёсат / Хориждаги мигрантларга масофадан ўқиш ва дипломга эга бўлиш таклиф этилиши мумкин
Место рекламы

Хориждаги мигрантларга масофадан ўқиш ва дипломга эга бўлиш таклиф этилиши мумкин

Кўплаб мактаб ўқувчилари олдида ўқув мавсуми якунланиб бориши билан эндиликда олий таълим муассасасини танлаш ва кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш мавзуси ва масаласи турибди.

Айнан шу мавзу ва олий таълимнинг келажаги ҳақида Harvard Business School, АҚШнинг Колорада университети ва Озарбайжон Иқтисодиёт университети битирувчиси, айни пайтда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигида лойиҳа раҳбари Одилжон Абдураззоқов Kun.uzʼга ўз мулоҳазаларини билдирди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

— Истаймизми, йўқми Ўзбекистонда ёшларнинг олий таълимга қамраб олиниши, ўша ёшларнинг олий таълимга бўлган истагини тўлалигича қондириш имконияти юқори эмас. Шунинг билан биргаликда, Ўзбекистонда олий таълим муассасасини фаолиятини ташкил этиш харажатлари жуда ҳам юқори. Нима деб ўйлайсиз, келгусида шунақа масалаларга қандайдир ечимни биз таклиф эта оламизми, нимага Ўзбекистонда қамров ҳалигача паст?

— Саволингиз учун катта раҳмат. Хабарингиз бор 2018-йилда Президент томонидан тасдиқланган стратегияда Ўзбекистонни 2030 йилга келиб, топ 50 инновацион ривожланган давлатлар орасида кўриш режа қилиб олинган. Шу ўринда буюк физик олими Исаак Ньютоннинг сўзи билан бошласам, if I have seen further than others, it is by standing on the shoulders on giants, яъни «агар мен бошқалардан узоқроқни кўра олган бўлсам, бунинг сабаби девларнинг елкасида ўтирганимдир» .

Биз Ўзбекистон олий таълим тизими, Ўзбекистон илм-фани, Ўзбекистон инновацион ривожланиш ҳақида гапиришдан аввал, ўзбек илм-фани қайси олимларнинг ёки Нютоннинг таъбири билан айтганда, қайси «дев» ларнинг елкасида турганлигига бир назар ташлашимиз керак. Бутун дунё эътироф этган тиббиёт олими Ибн Сино, бугунги рақамли иқтисодиётнинг асосини қўйиб берган Ал-Хоразмий, Беруний, Улуғбек сингари олимларни ёки девларнинг елкасида турган бугунги олий таълим тизимимиз қанчалик узоқроқни кўра олиши, демак, бугунги олий таълим тизими билан масъул бўлган давлат идоралари, вазирликлар, шу жумладан, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу олий таълим муассаса раҳбарлари билан бир қаторда, бутун республикамиздаги ҳар бир инсонни қизиқтириши табиий.

Жуда ҳам тўғри долзарб масалани кўтардингиз, республикамизда бугунги кунда ўрта мактаб битирувчиларининг атиги 15 фоизигина ўтган йилги кўрсаткичларга кўра олий таълим муассасаларига қабул бўлишяпти. Агар шу кўрсаткич сақланиб қоладиган бўлса, яхшироқ тасаввур бўлиши учун айтишимиз мумкин, бугун туғилган 100 гўдакдан 15 нафаригина олий маълумотли бўлади, 85 нафари бу имкониятдан маҳрум қолади ва, бу албатта, қабул қилиб бўлмас бир факт.

— Агар ўша 85 нафари истаса ҳам бу ўрин йўқми?

— Албатта, агар статистик ҳолат сақланиб қоладиган бўлса, худди шу натижа бугунги ҳолатнинг қанчалик жиддийлигини кўрсатади. Демак, агар биз Ўзбекистонни инновацион ривожланган давлат сифатида кўрмоқчи бўлсак, айниқса, ҳозир 2019 Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили йили деб эълон қилинди, биз хорижий инвестицияни жалб қилмоқчи бўлсак, асосий пунктлардан бири бу инсон капиталини ривожлантириш эканлиги ва инсон капиталининг асосида инсон соғлиғи, инсоннинг умр бўйи оладиган билим ва кўникмалари туришини унутмаслик лозим. Инвестиция қилмоқчи бўлган ҳар қандай компания ўша давлатга илгари, асосан, арзон ишчи кучи, бозор ва бошқа омилларга асосланган бўлса, бугун асосий нуқталардан бири инсон капиталининг сифати.

Олий таълим олмаган инсонларда афсуски, шу инсон капиталининг ривожланиш имконияти чекланган бўлади. Шунинг учун ҳам ҳам бу масала жуда долзарб. Сўнгги икки йилда республикамизда жуда ҳам кўп хорижий университетларнинг филиалларини очиш бўйича келишилди ва икки йил аввалги олий таълимга қабул қилиш кўрсаткичи 9 фоизни ташкил этганди, бугун ўсиш бўлди, лекин бу ўсиш суръати, ҳаммамиз тушуниб турибмиз, бизни қониқтирмайди. Қўшни давлатлар даражасига чиқиш учун ҳам бир неча йил кутишимизга тўғри келади.

Демак, ҳар бир ишни қилишнинг анъанавий тўғри йўли бор ва инновацион йўли бор, агар хориж тажрибасига қарайдиган бўлсак, бугунги кунда миллионлаб талабалар дунёда университетга бормасдан, профессор юзини кўрмасдан ўз илмий даражаларини олишяпти, бакалавр, магистр даражаларини ва ўз соҳасида етук мутахассис бўлишяпти. Олдимиздаги долзарб масалалардан бири анъанавий метод, яъни янги университет очишда фақат янги бино қуриш, унга профессорлар, унинг кутубхонаси каби физик ва жисмоний ресурсларни қўлга киритишдан қўшимча тарзда, мавжуд университетларимизни инновацион усулларда олий таълим қабул даражасини ошириш.

Мисол қилиб айтиш мумкин, ўзим Америка Қўшма Штатларида магистратура МБА дастурида ўқиган вақтимда аудиторияда 25та талаба ўтирар эдик ва ҳар бир дарс муҳокамалар билан бўлиб ўтарди. Бизнинг дарсхона махсус жиҳозланган эди, лекция ва муҳокамаларда масофадан туриб ўқиётган 500 талаба ҳам иштирок этишарди. Битта хона, битта профессордан аудиториядаги талабаларнинг 20 баробари масофавий МБА дастури бўйича ўқитиларди. Бу дегани, агар биз шу методларни қўллай оладиган бўлсак, масофадан туриб ўқитишни тезроқ амалга киритадиган бўлсак, бугунги кунда талабаси 5 мингта бўлган олий таълим муассасасининг талабалар қамровини 100 мингга чиқариш мумкин. Ҳар битта мутахассисни масофадан туриб ўқитиб бўлмайди, масалан, тиббиёт каби соҳалар борки, амалиётда, университетда ўқитишади, лекин иқтисодиёт, бизнес, ҳуқуқ, дастурлаш каби соҳа мутахассислари борки, уларни бемалол масофадан туриб ўқитиш мумкин. Сиз кўтарган муаммонинг асосий ечимларидан бири бугунги кунда республикамизда янги олий таълим муассасаларини очишга қўшимча мавжуд муассасалар қамровини кўпайтириш учун инновацион усулларни жорий қилишга тезроқ ўтишдир.

— Сиз айтиб ўтган мана шу онлайн университетлар деймизми, ёки очиқ манбаларга асосланган университетларнинг ўқитиш тизими умуман, буларни ташкил этиш учун инфратузилма тайёрми? Ўзбекистоннинг турли чекка ҳудудларидаги ёшлар бу имкониятдан фойдалана оладими?

— Албатта, инфратузилма бўлиши шарт. Масофадан туриб ўқитишнинг асосий логистика тарафлари инфратузилмага бориб тақалади, яъни масофавий таълимда ўқиётган талаба ўрта тезликдаги интернетга эга бўлиши керак, мисол учун дарсдаги маъруза жараёнини онлайн кузатиш учун интернет талаб этилади. Лекин, 12 йил аввал мен Колорадо давлат университетининг МБА дастурида ўқиган пайтда нафақат Америка ёки Европа ривожланган давлатларидан балки, ривожланмаган давлатлардан талабалар ўқишарди ва уларга интернет орқали эмас, юборилган дисклардан ўрганган. Мисол учун АҚШнинг Афғонистон ва Ироқда хизмат қилаётган ҳарбийлари ҳам шу дастурда эди ва уларга DVD дастури орқали дарс етказиб берилар эди. Инфратузилма албатта, муаммо бўлиши мумкин, лекин агар изланса муқобил ечим топилади.

Бунга қўшимча қилмоқчи эдимки, бугунги кунда Ўзбекистонда хабарингиз бор кўплаб ёш йигитлар хорижий ўлкаларда хусусан, Россия, Қозоғистон, Корея сингари давлатларда меҳнат фаолияти билан машғул, биз энг камида шу ёшларимизга Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларини масофадан туриб дипломини олиш имконини беришимиз мумкин. Бу орқали улар Ўзбекистонга қайтганидан кейин нафақат моддий маблағ билан қайтишади балки, боя айтганимиздай, инсон капитали юксалиб, Ўзбекистон иқтисодиётига кўпроқ ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб, қайтиш имкониятига эга.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

1nexdwve0qis2irpojooxw8g00opmgtw

Самарқанд шаҳрида бош солиқчи ўзгарди

Собиржон Маҳмудович Рустамов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Zarnews хабар тарқатди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари