Главная / Иқтисодиёт / Хоразм вилоятидаги баъзи ҳудудлар Тупроққалъа тумани таркибига киритилади
Место рекламы

Хоразм вилоятидаги баъзи ҳудудлар Тупроққалъа тумани таркибига киритилади

Хоразм вилояти ҳокимлигида халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Ҳазорасп тумани, Питнак шаҳри ҳамда Тупроққалъа ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилиши кўзланган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Ҳазорасп туман ҳокими биринчи ўринбосари, Питнак шаҳар ҳокими Ойбек Бобоев сўзга чиқди ва бир неча йиллардан буён Тупроққалъа аҳоли яшаш пункти ва Питнак шаҳри аҳолиси Ҳазорасп тумани маъмурий марказидан узоқдалиги туфайли қийналиб келаётгани, келиб тушаётган муаммоларнинг 90 фоизи шу билан боғлиқ эканини таъкидлади.

Сессияда Хоразм вилояти ҳокими зиммасига «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Тупроққалъа туманини ташкил этиш таклифини кўриб чиқиш ва Олий Мажлисга таклиф киритиш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиш вазифаси юклатилди.

Ўртага қўйилган масала юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Сессия якунида муҳокама этилган масала юзасидан Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг қарори қабул қилинди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ekihzrzsm1ndym-mmfbazoeaq99x5-bd

Ҳасана Қарзи – бу чиройли қарз нима?

Қарзи ҳасана – чиройли қарз нима? Фото: Shutterstock Инсоният жамияти борки, унда одамлар ўзаро мулоқотда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари