Главная / Сиёсат / Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар бўлган учинчи самолёт Тошкентга қўнди
Место рекламы

Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар бўлган учинчи самолёт Тошкентга қўнди

Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент вақти билан соат 4:40да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Пекиндан Тошкентга чартер рейси етиб келди

Фото: uzreport.news

Самолётда Хитойдан яна бир гуруҳ ўзбекистонликлар эвакуация қилинди. Кема бортида 260 нафарга яқин фуқаро бўлиши режалаштирилган эди.

Бу самолёт йўловчилари ҳам коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларида 14 кун давомида карантин ҳолатида сақланади.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг: +998 (71) 276-49-66.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўз фуқароларини Хитойдан олиб чиқиб кетиш учун учта чартер рейсни ташкил этди – иккитаси Пекинга (пуллик) ва биттаси Уханга (бепул). Улардан иккитаси 4 ва 5 февраль кунлари Тошкентга қўнди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

p4fm_uiepin0yl7owdgsjwnrbxx-_st9-1

Сохта тадбиркорлик ва рақобатчини обрўсизлантириш декриминализация қилиниши кутиляпти

Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турларини декриминализация қилиш режалаштирилмоқда 2020 йилги давлат дастури …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари