Главные новости
Главная / Жаҳон / Хитой БМТни Ҳонгконг ишларига аралашишда айблади
Место рекламы

Хитой БМТни Ҳонгконг ишларига аралашишда айблади

Фото: REUTERS / Tyrone Siu

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелетнинг Ҳонгконг ҳақида The South China Morning Post нашрида чоп этилган мақоласи Хитой ҳукумати томонидан кескин норозиликка сабаб бўлди.

Бачелет ўз мақоласида Ҳонгконгда намойишчиларни тарқатиш учун қаттиққўллик қилаётган полициячилар устидан шикоятларни тергов қилишга чақирган.

Хитойнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси мақолани “номақбул изоҳ” ва “мамлакатнинг ички ишларига аралашув” деб атаган.

Пекинда таъкидланишича, БМТ томонидан бундай қўллаб-қувватлов намойишчиларни янада кескинроқ ҳаракатларга ундайди, ваҳоланки айни вақтдаги биринчи навбатдаги вазифа “тартибни тиклаш” ҳисобланади.

“Биз шуни таъкидламоқчимизки, Ҳонгконг Хитойнинг бир қисмидир ва Ҳонгконг ишлари Хитой ички ишлари ҳисобланади. Уларга бирорта давлат, ташкилот ёки одам бирор-бир шаклда аралашмаслиги лозим”, дейилган Хитой томони баёнотида.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп “Ҳонгконгда инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг ҳимояланиши тўғрисида”ги ҳамда Ҳонгконгга муайян турдаги полиция анжомларини етказишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунларни имзолаганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

nx5ybzoryzii9kqyqna0ywckdyenblxc

EPSILON (EDC): Талимаржон-12 янги қудуғидан кунлик 200 минг куб.м ҳажмда газ оқими олинди

Жорий йилнинг 31 май куни Талимаржон-12 янги қудуғини бурғулаш чоғида, 3680 м чуқурликда салмоқли газ …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари