Главные новости
Главная / Жаҳон / Ҳиндистонда циклон сабабли 1 млн киши шошилинч эвакуация қилинади
Место рекламы

Ҳиндистонда циклон сабабли 1 млн киши шошилинч эвакуация қилинади

Ҳиндистоннинг Одиша штати раҳбарияти яқинлашиб келаётган “Фани” циклони сабабли 1 млнга яқин кишини шошилинч эвакуация қилмоқда. Циклон 3 май куни соҳилга етиб келиши кутилмоқда. NDTV телеканалининг маълум қилишича, штат раҳбарияти шу мақсадда одамларни вақтинчалик жойлаштириш лагерларини ташкил этади ва катта тошқинлар юз беришига тайёргарлик кўрмоқда.

hinduston

“Биз ишламоқдамиз ва бизда соҳилбўйи ҳудудларидан одамларни эвакуация қилиш учун ҳали вақт бор”, деб айтган штат раҳбарияти вакили.

“Фани” циклони Бенгал кўрфази томондан ҳаракатланмоқда ва ўзи билан бирга кучли ёғингарчилик, тезлиги 200 км/соатга етувчи шамоллар олиб келмоқда. Турли баҳолашларга кўра, бу Одиша штатига 2014 йилдан бери ёпириладиган энг кучли циклон бўлади. Шамол ва ёмғир одамлар ҳаётига хавф солмоқда, 1999 йилда шундай довул вақтида 10 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган. Шу сабабли соҳилбўйидаги қишлоқлардан одамларни эвакуация қилишга қарор қилинган.

Таъкидланишича, табиий офат ғалла экинларига, мевали дарахтлар плантацияларига жиддий зиён етказиши мумкин, иншоотлар, электр узатиш линияларига хавф солади. Шунингдек, ёмон об-ҳаво қўшни штатлар –  Андхра-Прадеш ва Ғарбий Бенгалияни ҳам қамраб олиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tm8f_jjbfvaxc-mx4xv-qjvf_aj9u2k

Нигерияда қароқчилар томонидан ўғирланган турк денгизчилари озод этилди

Нигерия соҳиллари яқинида ўғирлаб кетилган 10 нафар турк денгизчиси озод қилинди. Бу ҳақда Anadolu ахборот …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари