Главные новости
Главная / Технологиялар / “Хавфсиз ҳудуд” мобил иловасининг афзалликлари нимада?
Место рекламы

“Хавфсиз ҳудуд” мобил иловасининг афзалликлари нимада?

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари учун мобил қурилмаларга мўлжалланган илова тақдим этилган эди.

Мирзо Улуғбек туманидаги Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси учун яратилган мазкур “Хавфсиз ҳудуд” мобил иловаси бир қатор қулайлик ва афзалликларга эга.

nkj4kqnkv1xeqmw9sdbagkx5nl7uuw1i

Хусусан, “Тезкор қўнғироқ” тугмаси орқали туман Ички ишлар бошқармаси маркази ишонч телефон рақамига қўғироқ қилиш ва зарурий мурожаатларни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари “Янгиликлар” рукни орқали ИИВ тизимида амалга оширилаётган энг сўнгги ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида тезкор бохабар бўлиш, иловада жойлашган компас орқали эса энг яқин ИИБ бўлими қаерда жойлашганини билиб олиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, “Жарима ҳисоблагич” рукни фойдаланувчига транспорт воситасидан фойдаланилганда амалга оширилган қоидабузарликка қанча жарима белгиланиши лозимлигини кўрсатиб беради.

“Қидирувдаги шахслар” рукни — турли жиноятларни содир этиб, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қидирилаётган шахслар ҳақида маълумотлар ва уларнинг суратлари билан берилган.

Шу билан бирга илова фойдаланувчилари тезкор фото ва видео тасвирларни ИИБга юбориб, жиноят ёки қоидабузарлик содир этилишининг олдини олишда ўз хизматларини қўшиши мумкин.

Ҳажми 28 мегабайтгина бўлган иловани қуйидаги манзил орқали кўчириб олиш мумкин: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.mymiracle.xavfsizhudud

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

ur8g_fpoln2v11qmuhoawnoss8qtntr4

Samsung Galaxy Note10’нинг дизайни ошкор қилинди

Интернетда Samsung’нинг янги флагман смартфони Galaxy Note10’нинг суратлари эълон қилинди. Суратларда қурилманинг дизайни тўлиқ ошкор …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари