Главные новости
Главная / Жамият / Халқ таълими вазирлиги яна ягона мактаб формаси бўйича баёнот билан чиқди
Место рекламы

Халқ таълими вазирлиги яна ягона мактаб формаси бўйича баёнот билан чиқди

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сонли қарорига киритилган ўзгаришлар бўйича махсус ахборот билан чиқди.

2018 йил 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 509-сонли қарори қабул қилинган.

dz9enua_rql0fduya_zv2izlbnqodwct

Мазкур ҳужжат билан 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорнинг 3-бандидаги ва 7-бандларигагина ўзгартириш киритилган.

Мазкур қарорга кўра, ягона мактаб формаси 2019-2020 ўқув йилидан эмас, балки 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Қайд этилишича, 509-сонли қарор Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низоми» ҳозирги кунда ҳам амалда.

Шу боис, Халқ таълими вазирлиги ўқувчилардан мазкур низом талабларига риоя этишларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Халқ таълими вазирлиги мактаб формаси бўйича ота-оналарга мурожаатнома билан чиққанди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

cw_e3vl5fa5gdjaa8t3bmq22kjypkyqh

Ўзбекистон доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талабларни соддалаштиради

Ўзбекистонда доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талаблар соддалаштирилади. Фото: 123RF Бу ҳақда 2020-2024 йилларда Ўзбекистон …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари