Главные новости
Главная / Жаҳон / Халқаро валюта жамғармаси раҳбари истеъфога чиқди
Место рекламы

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари истеъфога чиқди

Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) бошқарувчи директори лавозимидан истеъфога чиқди. У Европа марказий банки (ЕМБ) раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатилган, деб хабар бермоқда ТАСС.

ХВЖ матбуот хизмати томонидан сешанба куни тарқатилган Лагарднинг баёнотида айтилишича, қарор 12 сентябрь куни кучга киради.

Banque de France symposium in Paris

«Мен Ижроия кенгаши билан учрашдим ва истеъфога чиқиш ҳақида ариза бердим, у 12 сентябрда кучга киради. Бундан олдин эълон қилинган – вазифаларимдан воз кечиш жараёни шу вақтга қадар амал қилади», – дейилади баёнотда.

Лагарднинг таъкидлашича, истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорни «жамғарма манфаати туфайли қабул қилди, сабаби бу ворис танлаб олиш жараёнини тезлаштиради».

«Ижро этувчи кенгаш янги бошқарувчи директорни танлаш жараёнида олдинга силжиш учун зарур чораларни кўради. Дэвид Липтон бизнинг бошқарувчи директор вазифасини бажарувчи бўлиб қолади», – дея қайд этиб ўтди Лагард.

ЕИ саммити 2 июль куни ЕМБ раҳбари лавозимига Лагард номзодини илгари сурди. Шу муносабат билан, Лагард шу куни ХВЖ бошқарувчи директори вазифаларини бажаришни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

tm8f_jjbfvaxc-mx4xv-qjvf_aj9u2k

Нигерияда қароқчилар томонидан ўғирланган турк денгизчилари озод этилди

Нигерия соҳиллари яқинида ўғирлаб кетилган 10 нафар турк денгизчиси озод қилинди. Бу ҳақда Anadolu ахборот …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари