Главная / Маданият / Хажнинг фарзлиги хакида

Хажнинг фарзлиги хакида

hajАллох таоло: «Одамлардан йулини топганларига Аллох учун байтни Хаж килмок бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллох оламлардан бехожатдир», (Оли Имрон, 97) деган.
Ушбу ояти карима ила Хаж ибодати фарз булган. Маънонинг узидан билиниб турибдики, Хаж ибодати хаммага хам фарз булавермайди. Балки «Одамлардан йулини топганларига» фарз булади. Улар кимлар? Улар соглиги яхши, Хажга бориб-келишга оиласидан оширган маблаги бор, йулида хавф-хатар йук, аёл киши булса, махрами бор кишилардир.
Ушбу шартларни узида мужассам этган хар бир мусулмонга умрида бир марта Хаж килиш фарздир. Улар имкони булатуриб, Хаж килмасалар, катта гунох килган буладилар. Шунинг учун хам оятнинг охирида: «Кимки куфр келтирса, Аллох оламлардан бехожатдир», дейилмокда. Яъни кимки имкони булатуриб, Хаж килмаса,  Аллох таоло Хаж килмаганнинг тоатига хам бехожатдир. Бу ерда имкони булатуриб, Хаж килмаслик, куфрга тенглаштирилмокда.
Хадиси шарифлардан бирида: «Ким Хажга кодир булса-ю, Хаж килмаса, хохласа, яхудий булиб улсин, хохласа, насроний булиб улсин», дейилган.
Хаж ибодати мусулмонларнинг йиллик умумий йигилишидир. Улар йилда бир марта узларига хидоят нури таралган марказда тупланиб, куплаб фойдаларга эга буладилар.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бизга хутба килиб: «Эй одамлар! Батахкик, Аллох сизга Хажни фарз килди. Бас, Хаж килинг!» дедилар.
Шунда бир киши: «Хар йилими, эй Аллохнинг Расули!» деди. Бас, у Зот уша гапни уч марта айтгунча жим турдилар.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Ха, десам, вожиб булиб колар эди ва кодир булмас эдингиз. Мен сизни тарк килган нарсада мени сиз тек куйинг. Албатта, сиздан олдин утганлар саволларининг куплиги ва анбиёлари ихтилоф килганлари туфайли халок булганлар. Качон сизга бир ишни амр килсам, уни кудратингиз етганича килинг. Качон сизни бир нарсадан нахйи килсам, уни тарк килинг», дедилар».
Муслим, Насаий ва Термизий ривоят килишган.
Шарх: Бу хадиси шарифда Хаж ибодати иложини топган, шартларини узида мужассам килган мумин-мусулмонга умрида бир марта фарз булиши хакида суз кетмокда.
Шу билан бирга, Ислом осонлик дини экани яна  бир бор таъкидланмокда. Агар Аллох таоло истаса, Хажни хар йили фарз килиб куйиши мумкин эди. Аммо бандаларига мехрибон Зот бу ибодатни факатгина киши умрида бир марта фарз килди.
Шариатда баёни келмаган нарсани гап ёки савол килиб кутариб юриш яхши эмаслиги хам ушбу хадиси шарифдан маълум булмокда. Модомики, шариат бир ишни узига киритмадими, уни ундок килса, нима булади, бундок килса, нима булади, деган саволлар ила суриштирмаслик керак. Акс холда, бандалар уз бошларига узлари машаккатни ошириб олишлари мумкин.
«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бизга хутба килиб: «Эй одамлар! Батахкик, Аллох сизга Хажни фарз килди. Бас, Хаж килинг!» дедилар.
Шунда бир киши: «Хар йилими, эй Аллохнинг Расули!» деди.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Ха, десам вожиб булиб колар эди ва кодир булмас эдингиз. Мен сизни тарк килган нарсада мени сиз тек куйинг», дедилар».
Ха, бир огиз суз билан бутун бошли бир умматга киёмат кунигача катта машаккат юкланиб колиши мумкин эди. Аммо Аллох таоло лутф курсатди ва Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам, «Ха», демадилар. Аксинча, бундай пайтларда нима килиш кераклиги хакида умумий таълимот бериб, бундок ишнинг окибати нима билан тугаши хакида хабар бердилар: «Албатта, сиздан олдин утганлар саволларининг куплиги ва анбиёлари ихтилоф килганлари туфайли халок булганлар».
Шунинг учун мусулмон уммати узидан олдин утганлардан ибрат олиб, Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламга куп савол бермаслиги ва ихтилоф килмаслиги лозим. У Зотдан кейин хам Пайгамбар алайхиссаломнинг меросхурлари булган уламоларга куп саволлар бермаслик ва уларга карши ихтилофлар килмаслик керак.
«Качон сизга бир ишни амр килсам, уни кудратингиз етганича килинг. Качон сизни бир нарсадан нахйи килсам, уни тарк килинг», дедилар».
Демак, амрни кудрати етганича килиш керак. Аммо бу маънони суиистеъмол килишга хам хеч кимнинг хакки йук. Мисол учун, намоз укиш хакида амр бор. Биров мен факат бомдодни укишга кодирман, деб колган намозлари укишдан бош торта олмайди. У шариат баён килганидек, фарз намозларнинг барчасини укиши фарз. Аммо беш вакт намоздан бошка яна фарз намоз борми?, деб сураши тугри эмас.
Нахйи килинган нарсанинг хаммасини килиш керак. Бу ишни хам кудратим етмаганини килмайман, колганини килавераман, дейишга хеч кимнинг хакки йук.
Ушбу хадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1.    Хажнинг фарз эканлиги.
2.    Хаж хар йили фарз эмаслиги.
3.    Куп савол ва ихтилоф халокатга олиб бориши.
4.    Шаръий амрни кудрати етганича килиш кераклиги.
5.   Нахйи килинган нарсани бутунлай ташлаш лозимлиги. Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади:
Акраъ ибн Хобис:«Эй Аллохнинг Расули! Хаж хар йилими ёки бир мартами?» деди.
«Йук. Факат бир марта. Ким зиёда килса, нафл булади», дедилар».
Абу Довуд, Насаий, Ахмад ва хоким ривоят килишган.
Шарх: Демак, Хажнинг фарзлиги хар йили бир марта эмас, балки умрда бир марта. Ким ундан ортикча Хаж килса, нафл Хаж булади.Яна уша кишидан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:«Ким Хажни ирода килса, шошилсин», дедилар».
Абу Довуд ва Ахмад ривоят килишган.
Имом Ахмад:
«Чунки киши бемор булиши, улов йуколиб колиши ва узр чикиб колиши мумкин» жумласини зиёда килган.
Шарх: Ушбу хадиси шарифдан келиб чикиб, купчилик уламолар кишида имкон пайдо булиши билан Хаж килиш фарз булади. Уни кечга суриш мумкин эмас, дейдилар.
Аммо Имом Абу Юсуф, Имом Мухаммад ва бошкалар, бир муддат кечга сурса хам, жоиз, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Хаж бешинчи ёки олтинчи хижрий санадан фарз булса хам, унинчи хижрий санага келиб Хаж килганлар, дейдилар.Али розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Ким зод ва уни байтуллохга элтадиган рохилага эга булса-ю, Хаж килмаса, унинг яхудий ёки насроний холида улишининг фарки йук. Бу Аллохнинг Уз китобида «Одамлардан йулини топганларига Аллох учун байтни Хаж килмок бурчдир» дегани учундир», дедилар».
Шарх: Бу хадисдан имкони булатуриб Хаж килмаслик катта гунох экани келиб чикади. Бас, имконини топиб, узида Хаж шартларини мужассам килган одам тезда Хаж ибодатини килишга шошилиши лозим. Кейин турли бахоналар чикиб, Хаж кила олмай улиб кетса, катта хайр ва баракадан махрум булган холида кетади. Хадиси шарифнинг таъбирига эътибор берсак, Хаж килиш имконига эга булиб, узрсиз Хаж килмаган одам нафакат хайр ва баракадан махрум булади, балки ута нокулай холда колади. Чунки у Аллохнинг амрини бажармаган бандадир.Ибн Умар розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Бир киши Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига келиб:
«Эй Аллохнинг Расули! Хажни нима вожиб килади?» деди.
«Зод ва рохила», дедилар».
Иккисини Термизий ва Ахмад ривоят килган.
Шарх: «Зод» – Хажга бориб келгунича етадиган маишат учун керакли сарф-харажат.
«Рохила» – Хажга бориб келгунча етадиган йул харажатлари.
Ана шу икки нарсага эга кишига, албатта, бошка шартлар хам мавжуд булгач, Хаж ибодатини адо этиш фарз булади. Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади:«Яман ахли Хажга озука олмай келишар, биз таваккал килувчилармиз, дейишар эди. Маккага келгандан сунг одамлардан тиламчилик килишга тушишарди. Бас, Аллох таоло: «Озука олинг, энг яхши озука такводир» (ояти)ни нозил килди».
Имом Бухорий ва Абу Довуд ривоят килишган.
Шарх: Бошка бир ривоятда яманликлар: «Аллохнинг уйини Хаж киламиз-у, бизни оч куярмиди?» дейишар экан. Бу гаплар Ислом таълимотига хилоф, шу билан бирга, Хажини Аллохга миннат килишга киради. Шунинг учун хам Аллох таоло бандаларни хам рухий, хам моддий озука билан озукаланиб такводор булишга амр килмокда.
Ушбу хадиси шарифга амал килиб Хаж ёки Умрага борувчи хар бир киши хам маънавий, хам моддий озукани етарли микдорда олиб бормоги лозим.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари