Главная / Жамият / Хўжайлида бирданига олти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Место рекламы

Хўжайлида бирданига олти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Уй эгалари иситиш печидаги газни очиқ ҳолатда ёққанлиги айтилмоқда.

Фото: AFP/ Barbara Sax

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Kun.uz мухбирига расмий маълумот берди.

 Воқеа кеча, 9 декабр куни содир бўлган. Бу ҳақда Хўжайли тумани ИИБга соат 17:00 да маълумот келиб тушган.

Ёш ота-она ва уларнинг фарзандлари, шу куни уйга меҳмонга келган қариндоши иситиш печидан чиққан газ ҳидидан заҳарланиб оламдан ўтган. Болакайларнинг бири 11, иккинчиси 7 ёшда эди.

Kun.uz мухбирининг манбасига кўра, уй эгалари иситиш печидаги газни очиқ ҳолатда ёққан.

Ҳолат бўйича Хўжайли тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ijntas_phb0pb_gevrxej-0_e1pjphkh

Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди, дея хабар қилмоқда Kun.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари