Главная / Иқтисодиёт / Республика бўйлаб арзон гўшт сотган чорвадорлар дарди

Республика бўйлаб арзон гўшт сотган чорвадорлар дарди

Давлат бозор муносабатларига максимал даражада аралашмаслиги керак. Тарих Аргентинадаги гўшт инқирозига гувоҳ, бу кўпчиликка сабоқ бўлганди. Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари, чорвачиликка эътибор қай даражада? Гўштнинг роли турмуш тарзимизда қанчалик аҳамиятга эга?

Гўшт аввало инсон организми учун зарур бўлган оқсил, темир моддаси ва аминокислоталарга бой маҳсулотдир. Ҳар бир инсон кунига ўртача 200 грамм миқдорида гўшт истеъмол қилиши фойдалидир. Агар гўшт нархи қимматлашса ва маҳсулот танқислиги юзага келса нима бўлади? Буни ҳисоблаб кўриш ҳар кимнинг ўз тасаввур доирасига боғлиқ. Kun.uz таҳририятига келган навбатдаги мурожаат республикадаги юзлаб чорвадор фермерларнинг дарди экан.

sf

«Ким сенга сот деган, ўшанга бор»

«Мен Бегзод Бердиев Қашқадарёдаги «Бойқўрғон паҳлавони» фермер хўжалиги раҳбариман. Биз бир неча йиллардан бери, пойтахтимиздаги бозорларда арзонлаштирилган нархларда гўшт сотиб келамиз. Шу кунга қадар Чорсу бозорида арзонлаштирилган нархда 28 минг сўмдан гўшт сотиб келдим. 2018 йилга қадар 10 тоннагача гўшт сотганман. Бундай арзон нархда гўшт сотишдан мақсад – Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёнига кўра, ҳар бир килограмм сотилган гўшт учун имтиёзли нархда 15 килограмм шелуха, 15 килограмм шрот берилиши керак эди. Биз шунга ишонган ҳолда, 10 тоннагача гўшт сотганмиз. Бизнинг асосий фаолиятимиз чорвачиликдир. Шу кунгача бизга берилиши керак маҳсулотлардан 1 килограмм ҳам олмадик.

Бу бўйича мурожаат қилиб «Ўздонмаҳсулот»га ҳам бордик. Улар:”Сизларга маҳсулот ажратиб берадиган одамга боринглар”,-деб айтишди. Кейин Вазирлар Маҳкамасидаги Акмал Тошев деган одамга борсак: «Ким сенларга сот деган бўлса, ўшанга боринглар»,-деб айтди. Ахир, 2018 йил 14 сентябрда Бош вазир тасдиқлаган ҳужжатга кўра, бош вазир ўринбосари Мирзаев, Молия вазири Жамшид Қўчқоров, Ветеринария қўмитаси раҳбари Норқобилов имзо чеккан деб айтдик. «Ўша одамларга боринглар» дейишди-да, бизни ҳайдаб чиқаришди. Охир-оқибат чорваларимиз оч қолмоқда. Шахсан ўзим 120 миллион сўм зарарга кирдим. Менга деярли 400 тонна ем берилиши керак эди», дейди қашқадарёлик чорвадор фермер.

«Мен ҳам бир неча йиллардан бери гўшт сотаман. Туман чорвачилик бўлимидан топшириқ беради. Сотган маҳсулотларимиздан ваъда қилинган емларни ололмаймиз. Қорамолларимиз қолмади, фақат қўйлар қолди. Ҳозир жуда ҳам қийналяпмиз. 500дан зиёд қўйимиз бор эди, ҳозир 250та қолди. 80дан зиёд молимиз бор эди, қолмади. Бизга жуда қийин бўлиб қолди. Дардимизни ҳеч ким эшитмайди. Чиқмаган жойимиз қолмади. Ҳар килограмм гўштимиздан 7 минг сўмдан зарар қилдик. Сотмайдиган бўлсак, сотасан дейишади. Бўлмаса чорвани йўқ қил дейди. Нимадир қилишимиз керакку? Одамларни иш билан таъминлаш керак, оиламни боқишимиз керак. Фермерликни ривожлантирайлик деб қанча ишлар қилдик. Ҳамма жой бўш қолди. Бош прокуратурага, порталга чиқсак битта хат билан ёпилиб кетади. Президент нима деяпти? Қаранглар эшитинглар деяпти. Гўштнинг нархини сўраяпти. Бундай қилишса гўштнинг нархи ошиб кетиши маълум-ку?», дейди самарқандлик фермер Баҳодир Раҳимов.

Фермерларнинг сўзлари исботини кўриш мақсадида уларнинг ҳудуди томон йўлга тушдик. Сафаримиз Тошкент вилоятидаги икки туманга бўлди.

Check Also

200sum

200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада бўлади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари