Главная / Технологиялар / Грузия Россияни президент сайтига киберҳужум содир этишда айблади
Место рекламы

Грузия Россияни президент сайтига киберҳужум содир этишда айблади

Грузия ташқи ишлар вазирлиги Россияни 2019 йилда Грузия президенти ва ОАВлари сайтларига содир этилган киберҳужумларга алоқадорликда айблади. Россия бу айбловларни рад этмоқда. Global Look Press/Oliver Berg

Грузия ташқи ишлар вазирлиги россиялик ҳарбийларни Грузия миллий хавфсизлигига путур етказишга қаратилган киберҳужумларни режалаштириш ва амалга оширишда айблади. Таъкидланишича, 2019 йил 28 октябрда амалга оширилган катта кўламли киберҳужум оқибатида Грузиянинг бир қатор расмий идоралари, судлар, оммавий ахборот воситалари ва компаниялари сайтига зарар етган.

“Киберҳужум Грузия миллий хавфсизлигига қаратилган бўлган ва Грузия фуқароларига ва ҳукумат тузилмаларига зарар етказиш, турли ташкилотлар ишини фалажлаб ва издан чиқариб, кенг жамоатчиликда саросима уйғотишни мақсад қилган”, дейилган Грузия ташқи ишлар вазирлигида.

Таъкидланишича, грузиялик ва бир қатор хорижий давлатлар мутахассислари томонидан ўтказилган тергов киберҳужум Россия қуролли кучларининг бош штаби бош бошқармаси (Бош разведка бошқармаси) томонидан “режалаштирилгани ва ўтказилганини” тасдиқлаган.

Грузия раҳбарияти киберҳужумни мамлакат суверенитетига тажовуз, унинг демократик ривожланиши ва евроатлантик интеграциясига халақит қилишга уриниш деб атаган ва халқаро ҳамжамиятни ушбу ҳодисани қоралашга чақирган.

Ўз навбатида Россия ташқи ишлар вазирлигида бу айбловлар рад этилиб, Россия Грузиянинг ички ишларига аралашмагани таъкидланган.

2019 йил 28 октябрда Грузия ички ишлар вазирлиги мамлакат президенти сайти, бошқа ҳокимият идоралари ва ташкилотлар сайтларига киберҳужум тафсилотларини тергов қилишни бошлагани маълум қилинган. Киберҳужум оқибатида Грузия президенти сайтида собиқ президент Михаил Саакашвилининг сурати I`ll be back (Мен ҳали қайтаман) ёзуви билан бирга пайдо бўлган.

2019 йил июнда Россия ва Грузия муносабатларида навбатдаги ихтилоф юз берганди. Бунга эса Россия думаси делегациясининг Грузия парламентида чиқиши сабаб бўлган. Шундан кейин Тбилисида бир неча кун давом этган норозилик намойишлари бўлиб ўтган, иш икки давлат ўртасидаги авиаалоқаларни тўхтатишгача борган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_ugcbmp0ikvfmki25o4imyyhcuyrl1qk

Швецияда илк 5G тармоғи ишга туширилди

Tele2 телекоммуникация компанияси 24 май куни Швецияда янги авлоддаги мобил алоқа тармоғи 5G’ни биринчи бўлиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари