Главная / Жамият / Google’нинг интернет тарқатувчи ҳаво шари рекорд ўрнатди
Место рекламы

Google’нинг интернет тарқатувчи ҳаво шари рекорд ўрнатди

Google’нинг чекка ҳудудларда интернет тарқатувчи ҳаво шари стратосферада қолиш бўйича рекорд ўрнатди.

Фото: Видеодан кадр

Google’нинг чекка ҳудудларда интернетга киришни таъминлаш билан шуғулланувчи шўъба компанияси Loon LLC ҳаво шарларининг стратосферадаги парвози давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди.

Компания ҳаво шари осмонда 312 кун қолган. Бу эса аввалги рекорддан 89 кун кўпроқни ташкил қилади. Шар Пуэрто-Рикода ҳавога учирилган, сўнгра у Перуга йўлланган ва у ерда 3 ой давомида интернетга кириш нуқтаси сифатида хизмат қилган. Шундан кейин шар Жанубий Атлантика, Ҳинд океанини кесиб ўтиб, Мексикага йўналган. 10 ой давомида ҳаво шари умумий ҳисобда 135 минг миль (217 минг км) учиб ўтган.

Loon техник директори Сальваторе Кандидонинг маълум қилишича, шар стратосферада махсус дизайн ва материаллар эвазига бундай узоқ вақт қола олган.

Муҳандислар келгусида қурилма конструкциясига тегишли тузатишлар киритиш учун унинг телеметрияси ортидан кунбўйи кузатув олиб боришган.

  • #Google
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари