Главные новости
Главная / Технологиялар / Google АҚШ ва Канададаги тураржойлар ва кредитлаш рекламасига талабни кучайтирмоқда
Место рекламы

Google АҚШ ва Канададаги тураржойлар ва кредитлаш рекламасига талабни кучайтирмоқда

Google корпорацияцияси йил охирига қадар фойдаланувчиларнинг алоҳида гуруҳига уларнинг жинсий мансублиги, ёши, фарзандларга эга эканлиги, оилавий аҳволи ва почта индексига кўра, маълум бир рекламаларни таргетлашни тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди.

Фото: Reuters

Бу ҳақда Google’нинг вице-президентларидан бири Скотт Спенсернинг корпорация расмий сайтида жойлаштирилган баёнотида айтилмоқда.

«Google’да реклама жойлаштириш қоидалари фойдаланувчилар, рекламачилар ва ноширларни дискриминация каби ноқонуний ҳаракатдан ҳимоялаш учун ишлаб чиқилади», — деган Спенсер.

У корпорация 10 йилдан буён реклама агентликларига ўз маҳсулотларини ирқий, диний мансублик, эътиқоди ва жисмоний нуқсонларига кўра жойлаштиришни тақиқлаб келишини эслатган. Google энди шу рўйхатни янада кенгайтирган. «Янги сиёсат иш билан таъминлаш, тураржой ва кредитлашни реклама қилувчилар фойдаланувчиларнинг жинсий мансублиги, ёши, фарзандлари бор-йўқлиги, фуқаролик ҳолати ва почта индексига қараб таргетлаш (мўлжаллаш) ни тақиқлайди», — дея ахборот берган корпорация вице-президенти.

Унинг сўзларига кўра, қарор АҚШ ва Канада ҳудудида 2020 йилнинг сўнгига қадар амалда бўлади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

9e9ma6cmabhom1u5iymstn_ipsjpefjz

Android 11 операцион тизими тақдимоти санаси маълум қилинди

Фото: techfusion.ru Google компанияси дастурчилар учун Google I/O анжумани ўтказиладиган санани маълум қилди. Таъкидланишича, анжуман …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари