Главные новости
Главная / Жаҳон / Гондураснинг собиқ биринчи хоними 58 йиллик қамоқ жазоси олди
Место рекламы

Гондураснинг собиқ биринчи хоними 58 йиллик қамоқ жазоси олди

Гондурас суди собиқ президент Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бонильяни 58 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, собиқ биринчи хоним маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ва фирибгарлик жиноятлари учун шундай қаттиққўллик билан жазоланган. 52 ёшли Бонильянинг адвокати мижози айбдормаслигини ва ҳукм устидан олий судга шикоят қилинишини маълум қилган.

r_3n8no4xwbg8kcykgyeneddehbdudwu

Суд аёлни 8 та фирибгарлик ва 3 та маблағни ўзлаштириш ҳолатида айбдор деб топган. Унга берилиши мумкин бўлган жазо муддати 87 йилни ташкил қилиши мумкин эди.

Бонилья ўзлаштирилган мулкнинг қийматини тўлиқ ҳажмда ва яна 10 фоиз миқдорида жарима тўлаб бериши керак. Унинг мол-мулки мусодара қилинади.

Аёл ўз турмуш ўртоғининг президентлик муддати якунланишига 4 кун қолганда ўз ҳисобрақамига 12 млн Гондурас лемпири (510 минг доллар) ўтказганлиги аниқланган. Шунингдек, собиқ биринчи хоним 2011 йилдан 2015 йилгача сохта шахслар ҳисобрақамига умумий қиймати 3 млн 845минг долларлик 70 та чек ёзиб берган.

Бундан ташқари, у фирибгарлик йўли билан ижтимоий эҳтиёжларга ажратилган давлат маблағларидан 16 млн лемпир (650 млн доллар) ўзлаштирган.

Аёл 2018 йил февралда ушланган. Унинг турмуш ўртоғи Гондурасни 2010 йилдан 2014 йилгача бошқарган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

Donald Trump

Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти ва “Толибон” билан учрашувни бекор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва “Толибон” ҳаракати етакчилари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари