Главные новости
Главная / Технологиялар / GM Uzbekistan яна қарийб 30 мингта автомобилни сотувга қўйди
Место рекламы

GM Uzbekistan яна қарийб 30 мингта автомобилни сотувга қўйди

GM Uzbekistan АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган  харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29 314 дона шартномалар мавжудлигини маълум қилди.

Фото: «Podrobno.uz»
Фото: «Podrobno.uz»

Шундан – 3 523 дона Damas, 680 дона Labo, 108 дона Matiz, 2 145 дона Spark, 7 889 дона Nexia, 8 173 дона Cobalt, 5 522 дона Lacetti, 996 дона Malibu, 278 дона Captiva.

Ҳар бир мижоз GM Uzbekistan АЖ сайтидаги ушбу ҳавола орқали  кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.

Сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб боради ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин.

Қўшимча саволлар юзага келган тақдирда компаниянинг Call-марказига +99871 141 77 77 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

dyjtdq9-o0fk5tfjntqdvc4wfhxnepoi

Грузия Россияни президент сайтига киберҳужум содир этишда айблади

Грузия ташқи ишлар вазирлиги Россияни 2019 йилда Грузия президенти ва ОАВлари сайтларига содир этилган киберҳужумларга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари