Главная / Жаҳон / Гэри Буржуа: Scorpion фильмига ажойиб мусиқа ёзилган
Место рекламы

Гэри Буржуа: Scorpion фильмига ажойиб мусиқа ёзилган

Америкалик машҳур овоз режиссёри Гэри Буржуа Мухлиса Азизованинг Scorpion фильмини овозлаштириш ишларида иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Фото: Flickr
Фото: Flickr

Ҳозирда Россиянинг Dolby Atmos овоз ёзиш студиясида фаолият олиб бораётган Гэри «Борннинг устунлиги», «Илк қасоскор», «Чарли фаришталари», «Фантастик тўртлик» каби юзлаб фильмларни овозлаштирган.

– Мени ўзбекистонлик ёш режиссёр Мухлиса Азизова ҳамда продюсер Ойбек Абдушукуров суратга олган Scorpion фильмига таклиф этишди. Бу саргузашт жангари фильм бўлиб, Иван Буряев унга ажойиб мусиқа ёзган. Россиялик овоз режиссёрлари – Алексей Синицин ва Дмитрий Климанов мени ҳам ушбу лойиҳага таклиф этишганда, рози бўлдим. Scorpion лойиҳасида мен диалоглар ва мусиқага жавоб бераман. Дмитрий Климинов ва Алексей Синицин эса овоз эффектлари ҳосил қилиш ва шовқинларга масъул, – деди Гэри Буржуа «Мосфильм» киностудияси уюштирган эксклюзив суҳбатда.

Маълумот учун, Scorpion фильми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

emomali-rahmon

Раҳмон Роғун ГЭС-ини ишга туширди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда Роғун гидроэлектр станциясининг биринчи агрегатини ишга туширди ва шу …