Главные новости
Главная / Жамият / Газ ва свет йўқ – Фарғонада қиш манзараси
Место рекламы

Газ ва свет йўқ – Фарғонада қиш манзараси

Ҳар гал ОАВда «қичқириқли» сарлавҳа билан Ўзбекистонга йирик инвестиция ётқизилиши, тез орада катта завод ва кўп иш ўринлари яратилиши ҳақида ўқиганимда ичимдан бир ўй ўтади: шу хабар ўқувчиларимизга қизиқми? Уларнинг қалби овози нималар ҳақида гапиряпти?

Аслида халқ нимани истайди? Иш соатлари тугаб, кун қорайиб қолган бир пайтда шулар ҳақида ўй суриб, антиқа ғоя пайдо бўлди. Қишлоққа йўл олиб, барчасини кўзим билан кўрсам, ҳудудларда яшаётган кишилар билан суҳбат қилсам-чи? Ўйчи ўйлагунча, таваккалчи ишини битказади. Ўзимга шундай деб далда бериб, Фарғона вилоятининг Риштон туманини кўзлаб, манзилга равона бўлдим.


Риштон деҳқон бозори

«Юртга келсанг, бозорга бор»

Бежиз шарқ халқлари юртнинг бозори ва мозорини зиёрат қилишмаган. Бу ерда барча янгиликлардан воқиф бўласиз, нарх-наво, кишиларнинг кайфиятига қараб, мамлакатда олиб борилаётган сиёсат ҳақида тушунча ҳосил бўлади. Шундай қилиб, Риштоннинг марказий деҳқон бозорида тинмай савдо қилаётган кишилар билан суҳбат қилишни бошладим.

Кутилмаганда (аслида, кутгандим) бозор раҳбарининг маънавий ишлар бўйича ўринбосари (ўйлаб топганим йўқ, рост, ўзи шунақа таништирди) менга пешвоз чиқиб, «бозорда съёмка бошлаган» кимлигига қизиқди. Ҳар ҳолда тушунган, яхши инсон экан-у,  мендан кўра кўп иши бор. Негаки, у билан суҳбатимиз якунига етмай, ўртага тадбиркор аёл аралашди. У бозор маъмурияти, туман ҳокимиятидан норози, мулкига зарар етганлардан бири. У ҳақда Kun.uz ёзганди. Афтидан, мақоладан сўнг бузиш ишлари тўхтабди, аммо етказилган зиён қопланмаган.

Фарғона водийсида мева-сабзавотнинг нархи анча паст, айниқса узум қиш кунларида ҳам мўл, арзон пулланмоқда. Гўшт тўғрисида ҳам шундай дейиш мумкин. Аммо, бозорда сотилаётган маҳсулотлар ичида печка ҳам борлиги мени ҳайрон қолдирди. Сотувчининг растасига яқинлашсам, бу ижтимоий тармоқларда машҳур печкачи Дима Қаюмнинг дўкони бўлиб чиқди.


Печкачи Дима Қаюм печканинг қандай ясалиши ҳақида маълумот бермоқда

«Битта печка учун тахминан 150 минг сўмгача маблағ талаб этилади. Печкадан ташқари мўрини ҳам сотиб олиш керак», – дея мени товарлари билан таништира бошлади у.

Асли исми Дилшод бўлган риштонлик ишбилармоннинг айтишича, енгил металдан ясалаётган печкаларни Андижондаги усталар тайёрлашмоқда. Сотувда чўяндан тайёрланган печкалар ҳам бор. Унинг растасидан сал нарида эса Эрон, Хитойда ишлаб чиқарилган чўғлама иситгичлар сотиляпти. Атрофда яна суюлтирилган газ баллонлар ҳам бор. Хуллас, қиш кунлари маҳаллий аҳолининг асосий иши уйни иссиқ тутиш, болалар касал бўлиб қолишига йўл қўймаслик, пул топиш ва қорин тўқлашдан иборат. Буни ҳар бир киши фаолияти мисолида кўриш мумкин.


Туман аҳолисининг суюлтирилган газ баллонларига талаби юқори

Электр ҳайдагич ёхуд халқ тилида «движок»ка талаб юқори. Туманда электр энергия тинимсиз узилиб, келмай қолишидан янги турдаги хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам пайдо бўлибди. Айнан ўша «движок»ларга хизмат кўрсатадиган устанинг айтишича, кунора келиб турадиган мижозлари бор, айниқса маросимларни ўтказиш пайтида «свет» керак бўлади.


«Движок» устахонаси

«Движок» устахонасининг ёнида эса кўмир сотадиган дўкон бор. Очиғи, кўмир Ангрендан келтирилган бўлса-да, сифатли эмас. Бироқ, у арзон ва халққа керак. Шунинг учун, савдода кўмирнинг қуйқуми ҳам қолмаяпти.
Кўмир қуйқуми ёқилганда, ундан соғлиққа жиддий зиён қилувчи ис гази ажралиб чиқиши мумкин. Ёқилғини ишлатишда печкага доим эътиборли бўлиш лозим. Мўри йўлини тозалаб, ҳаво айланишини текшириш ҳам керак. Ёки яна бошқа вариант бор: қуйқумдан брикет кўмир ясаш мумкин. Унинг учун кўмир қумини намлаб, уни махсус компрессорга солдик. Бир зумда қўлбола брикет тайёрлашни ўргандим. Четдан кузатиб турсам, брикетлар қуришга ҳам улгурмаяпти. Унинг ҳам савдоси чаққон.


Қуйқумдан ясалган брикет 

Энг арзон ва миллий ёқилғи эса тезакдан тайёрланади. Ҳа, у таппи. Мумтоз кўринишдаги таппини тайёрлаш учун менга янги, жуда ҳам янги пайдо бўлган тезак керак бўлди. Ундан олиб, деворга отдим. Менга шундай қилиб миллий ёқилғи қилишни ўргатган қишлоқ аҳолисига кўра, ёпишиб қолган тезак, қотиб, таппига айланади. Таппини тайёрлашнинг инновацион услублари ҳам бор: кўмир қуми ва бироз сомон аралаштириб қўлда гувала шаклида териб чиқиш керак. Тайёр таппини ўтин қалагандек, печкага тиқасиз. Уй-ку исийди, лекин ҳидига чидайсиз энди.


Таппи ёқилғисини тайёрлашда керак бўладиган асосий  маҳсулот

Энг қиммат ёқилғи – ўтин. Ўтин бўлганда ҳам ўрик ўтини. Бир «Муравей» машинага тўлдирилган ўтин тахминан 300 минг сўмга баҳоланади. Буёғи ким қанча ўтин топиши ва қишнинг совуқ кунларига боғлиқ. Қишлоқ шароитида бундай «қиммат ҳашамат»ни фақат пули бор одам эплайди. Чунки, маҳаллий аҳоли ҳисобида 300 минг сўм катта маблағ саналади. Ночор оилалар резинкали оёқ кийим, калиш ҳам ёқиб кун кечираётганини эшитдим. Начора, қишдан омон чиқиш керак.


Сотиб олишга ҳамманинг ҳам «қўли етавермайдиган» ўтин

У дебман, бу дебман, қуёш эса мағрибга бош қўйибди. Мен маҳаллада яшаётган хонадонлардан бирига кириб, уларнинг турмуши билан қизиқдим.

«Далада ишлайман. Бир мавсумдаги меҳнатим учун фермер 800 кг буғдой беради. Ҳосил зўр бўлса, 1 тонна ҳам бериб юборади. Қўшимча даромад учун озроқ ер берган, уйимнинг ичида ҳам томорқам бор. Рўзғорга керакли маҳсулотларни етиштириб, ишлатамиз, ошиб қолганини сотамиз. Газ, сув умуман йўқ. Чироқ эса дам-дам келади. Шу пайтда телефонларни қувватлаб олишга улгуриб қолиш керак», – дейди хонадон бошлиғи.

Уй эгасининг айтишича, қиш яқинлашиши билан печка қуриш долзарб масалага айланади. Печканинг ўзида овқат пишади, ўша хонада овқатланишади, шу ерда ҳамма ухлайди.

«Бизнинг уйда ёш бола бор. Шунинг учун, хонани иссиқ тутамиз. Канализация йўқ, сув ҳам йўқ-да. 1 км олисдаги жойда ер қаъридан сув чиққан, бутун маҳалладагилар шу ерда сувни олиб келишади», – дейди у.

Ўзбекнинг ўзи қизиқ-да, меҳмон келса, дарров дастурхон ёзишни ўйлайди. Мен эса уларни кўп безовта қилмаслик учун бошқа хонадон эшигига мўраладим. У ерда мени ногирон фарзандига қараётган нафақадаги кекса аёл кутиб олди. Уларнинг хонаси аввалги уйга нисбатан совуқ эди. Аммо, хона ўртасида оёқнинг роҳати – сандал ясалган.


сандал…

«Келин, ўғлим ва мен бирга яшаймиз. Кўмир, ўтин кўп ишлатмайман. Овқатларни газ баллонда пиширамиз», – деб гап бошлади аёл.

Унинг айтишича, газ баллонни қайта тўлдириш учун кўпинча махсус пунктга фойдаланувчилар ўзи боришига тўғри келади. Белгиланган тартиб бўйича тўлдирилган газ баллонлар 3 ой ҳам келмай қолиши мумкин. Аёлнинг фикрича, бу баллонларни ташишдаги муаммони кўрсатади.

«Шунга қарамай, такси ушлаб, бориб келаман», – деб қў

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

Фото: «Халқ сўзи»

Хоразмда ғўзанинг янги нави яратилди

Хоразм Маъмун академиясининг селекционер олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида ғўзанинг янги — «Ният» …