Главные новости
Главная / Спорт / Францияни ЖЧ—2018 чемпиони қилган Дидье Дешам йилнинг энг яхши мураббийи бўлди
Место рекламы

Францияни ЖЧ—2018 чемпиони қилган Дидье Дешам йилнинг энг яхши мураббийи бўлди

24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида ФИФА таснифига кўра 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: ФИФА
Фото: ФИФА

Жорий йил ёзда Россия майдонларида ўтган Жаҳон Чемпионатида Франция терма жамоаси билан мундиал ғолиблигини қўлга киритган Дидье Дешам 2018 йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Дидьега соврин учун курашда Хорватия терма жамоаси устози Златко Далич ҳамда «Реал Мадрид» собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданни ортда қолдирди. Маълумот учун, Златко Далич бошчилигидаги Хорватия ЖЧ—2018 финалига чиқиб, Францияга мағлуб бўлганди. Зидан эса «Реал» билан қаторасига 3 марта ЕЧЛни ютишга эришганди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Тошкентда бугун дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади. Бу ҳақда …