Главные новости
Главная / Жамият / Франциядаги энг эски АЭСлардан бири ёпилди
Место рекламы

Франциядаги энг эски АЭСлардан бири ёпилди

Ядровий реакторни бузиш ишлари 2025 йилда бошланади ва 2040 йилгача давом этиши кутилмоқда.

Франциядаги энг қадимий атом электр станцияларидан бири фаолиятини тўхтатди. Германия билан чегарада жойлашган Фессенхайм АЭСнинг иккинчи ва охирги энергоблоки 29 июнь куни ўчирилди. Бу ҳақда Франциянинг EDF энергетика концерни хабар берди.

Шундай қилиб, мамлакат ҳукумати Германия ва Швейцариянинг АЭС фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги узоқ йиллик талабини бажарди.

Ядровий реакторни бузиш ишлари 2025 йилда бошланади ва 2040 йилгача давом этиши кутилмоқда.

Париж ушбу станция ёпилишига қарши чиққан касаба уюшмаларига 446 миллион евро компенсация тўлашни ваъда қилган. Касаба уюшмалари юзлаб кишилар ишсиз қолишидан хавотирланмоқда. Германия ва Франция ишсизлик ечини топди – ҳудудда технопарк қурилади.

Дастлаб АЭС фаолиятини 2016 йил охиригача тўхтатиш режалаштирилганди. Бу АЭС реакторлари 1977 йилда ишга туширилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

wedlihiououi60g6o8au5vmwhqdhxnzz

Мактабларда она тили, ОТМларда тарих соатлари қисқаради — Шерзод Шерматов ва Ином Мажидов изоҳи

ОТМлардаги ўқув дастурларида тарих фани, умумий ўрта таълим мактабларида эса она тили фани соатлари қисқартирилмоқда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари