Главная / Жамият / Фотогалерея: Ўзбекистон National Geographic нигоҳида
Место рекламы

Фотогалерея: Ўзбекистон National Geographic нигоҳида

Ўрта Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон сайёҳларни ўзига энг кўп жалб қилади. Қадимий ёдгорликлари, тўкин бозорлари, меҳмондўст халқи уни бошқа мамлакатлардан ажратиб туради. National Geographic Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор суратларини тақдим этади.

d39ddac75783828dc70e8ab0545c3005-680x453

Ўзбекистон, Фарғона водийси
Совуқ тонг далалардан чангларни йиғиб олди.
Фото: Дан & Арина

3f8bfdecc4f14d09cc6deb54d845fe44-680x453

Ўзбекистон жавҳари. Самарқанд, Регистон.
Фото: Александр Сафронов

0571661d7e170d0aa021ea5706488157-680x453

Хива
Кучли деворлар билан ўралган шаҳарнинг ички қисми UNESCO томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Фото: Каримов Жаҳонгир

d77fffea387a3a3297c6a093e8bd6edc-680x453

Сокин Самарқанд
Шоҳи Зинда мақбараси
Фото: Сарбаев Рашит

a7e2e04a80c9dd3705dccec737b4471d-680x484

Регистон майдонидаги оқшом
Улуғбек мадрасаси — Самарқандда XV асрдан қолган маънавий-маърифий, маданий даргоҳ. Темурийлар ҳукмронлиги даврида астроном олим Мирзо Улуғбек томонидан қурилган. Шердор ва Тилла Қори мадрасалари билан биргаликда бутун бир архитектура ансамблини ташкил қилади.
Фото: Александр Кузнецов

b0b410ca81bfa3b722bc9a7af4474ac3-624x600

Саҳро рақси
Бақтриянинг икки ўркачли туяси Осиёнинг кўп ҳудудларида қадимдан боқиладиган уй ҳайвони. У кўпинча Марказий Осиё, Мўғулистон, Россия ва Хитойнинг чўлли ва ярим чўл ҳудудларида кўп учрайди.
Фото: Эрнест Куртвелиев

xiva-680x454

Урунгач кўлининг қишки манзараси
Урунгач кўли Ғарбий Тяншан тизмаларининг жанубида жойлашган. Ўзбекистон миллий боғининг ифтихори ҳисобланади.
Фото: Eugene Snooff

f09ec31b886f2e9ec48cf9743aebcf69-438x600

Қовунлар мамлакати
Ўзбекистон қовунлари дунёдаги энг яхши қовунлардан бири. Инсон организмида ҳаёт тонусини таъминловчи витаминлар ва глюкозага бой. Қовунни пишган ҳолида узиб ейилади, мураббо тайёрланса бўлади, ёзда қуритиб ҳам қўйилади.
Фото: Эрнест Куртвелиев

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

g0zixvuneyvlhblxvnlioefe8axodoru

Ўзбекистон ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари