Главные новости
Главная / Жаҳон / Forbes’нинг бизнес юритувчи энг яхши мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон 105-ўринни эгаллади
Место рекламы

Forbes’нинг бизнес юритувчи энг яхши мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон 105-ўринни эгаллади

Forbes Ўзбекистонни бизнес юритиш учун энг яхши мамлакатлар рўйхатига киритди. Forbes бизнес юритиш учун энг яхши мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда 161 мамлакатдан Ўзбекистон 105-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

Фото: Google Images
Фото: Google Images

Журнал рўйхатни бир қатор мезонлар асосида тузади: эгалик ҳуқуқи, инновация жорий этиш даражаси, солиқ солиш даражаси, технология, коррупция даражаси, эркинлик(шахсий, савдо ва молиявий), бюрократизм ва инвесторларнинг ҳимояланганлиги.

2017 йилда Ўзбекистон 99-ўринда бўлган, аммо унда рўйхатда мамлакатлар ҳам камроқ бўлган — 153 та.

МДҲ мамлакатларида энг яхши кўрсаткичлар Россияда — 55-ўрин, Марказий Осиё мамлакатларида — Қозоғистон (65-ўрин).

Биринчи ўринни аввалги йилдаги каби Буюк Британия эгаллади. Иккинчи ўрин Швеция, учинчи — Гонконгга насиб қилди.

Илк ўнталикка шунингдек, Нидерландия, Янги Зеландия, Канада, Дания, Сингапур, Австралия ва Швейцария кирди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

yangi-klip

Янги клиплар 2019

Янги узбек ва хорижа клиплар. Барча форам ва машхур клип 2019 йилга. ТОЖИКЧА (ФИРУЗА) Хорижа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари