Главная / Жаҳон / Fly Emirates ходимларини бир йилга ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарди
Место рекламы

Fly Emirates ходимларини бир йилга ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарди

Fly Emirates июнь ойи бошларида ходимларини бўшатишни бошлаганди. Бунга коронавирус эпидемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши ва парвозларнинг тўхтатилиши сабаб бўлди.

Fly Emirates авиакомпанияси ҳақ тўланмайдиган таътиллар ва мослашувчан иш жадвали билан боғлиқ бир нечта вариантларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинди.

“Биз учувчиларнинг бир қисмига талаб тикланишигаёқ ишга қайтиш имконияти билан 12 ой муддатга ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқишни таклиф этганимизни тасдиқлаймиз”, – дейилади баёнотда.

Компания ҳақ тўланмайдиган таътил давомида уй-жой, тиббий суғурта ва бошқа бонусларни тақдим этишни давом эттиради.

Fly Emirates июнь ойи бошларида ходимларини бўшатишни бошлаганди. Бунга коронавирус эпидемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши ва парвозларнинг тўхтатилиши сабаб бўлди. 2019 йил охирларида компаниядаги ходимлар сони 60 мингга яқин эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

eotqfvqvtjwe9pqkssbzafulx2odwllq

Мексика журналистлар учун энг хавфли давлат бўлиб қолмоқда

Мексикада 2020 йилда оммавий ахборот воситаларининг 13 ходими ўлдирилган. Халқаро журналистлар федерацияси (IFJ) маълумотларига кўра, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари