Главные новости
Главная / Спорт / ФIFA 2018 йил рамзий терма жамоасини эълон қилди, унда Куртуа ва Салоҳ йўқ
Место рекламы

ФIFA 2018 йил рамзий терма жамоасини эълон қилди, унда Куртуа ва Салоҳ йўқ

24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида ФИФА таснифига кўра 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: ФИФА
Фото: ФИФА

Маросимда ФИФА таснифига кўра рамзий терма жамоа ҳам маълум бўлди. Рамзий термадан энг кўп ўйинчи «Реал Мадрид»дан йиғилган: 4 нафар.

Дарвозабон: Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»/Испания)

Ҳимоячилар: Дани Алвес(ПСЖ/Бразилия), Рафаэль Варан («Реал»/Франция), Серхио Рамос («Реал/Испания»), Марсело («Реал»/Бразилия).

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич(«Реал»/Хорватия), НъГоло Канте(«Челси»/Франция), Эден Азар («Челси»/Бельгия).

Ҳужумчилар: Лионель Месси(«Барселона/Аргентина»), Килиан Мбаппе (ПСЖ/Франция), Криштиану Роналду(«Ювентус»/Португалия).

Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг чиройли голи соврини Муҳаммад Салоҳга насиб этган бўлса, Дидье Дешам мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Шунингдек, йил дарвозабони соврини Тибо Куртуага насиб этди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Тошкентда бугун дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади. Бу ҳақда …