Главная / Жамият / Фарғоналик фуқаро 75 ёшида биринчи марта туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва паспорт олди
Место рекламы

Фарғоналик фуқаро 75 ёшида биринчи марта туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва паспорт олди

Фарғона вилоятининг Фарғона тумани Хонқиз қишлоғида туғилган Музахпар Умаровнинг шу пайтгача на туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, на паспорти бор эди. У ягона ҳужжат –  ҳарбий билетга эга эди, холос. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Қишлоқ аҳлининг оиласиз, боқувчисиз, тузукроқ бошпанасиз бўлган 75 ёшли Музахпар акага бир неча бор паспорт олишга уринишлари бесамар кетди. Уруш йилларига тўғри келганлиги учунми, ўша пайтлардаги кимнингдир эътиборсизлиги натижасими, хуллас, бу инсонга 1943 йилда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёзилмай қолган эди.

Хонқизликлар шу масалада вилоят адлия бошқармасига мурожаат этишди.

Ушбу ишга тааллуқли бўлган ва керакли давлат ташкилотларидан ҳужжатларни олиш, тайёрлаш Жайхун маҳалла оқсоқоли Рўзали Ахматовга юклатилди.

Фарғона тумани ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилинганида, архив ҳужжатлари орасидан М.Умаровга туғилганлигини қайд этиш гувоҳномаси берилмагани аниқланди. Хонқиз қишлоғи аҳли номидан ёзилган илтимосномага асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан очиқ сайёр суд ўтказилиб, далолатномада Музахпар Умаров 1943 йилнинг 5 майида туғилганлик ҳақидаги фактни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қарор Фарғона тумани 2-сонли ФҲДЁ бўлимига берилди ва шу вақтнинг ўзида М.Умаровга туғилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ёзилди.

Ўша куниёқ паспорт олиш учун ариза ёзилиб, суратга туширилди. Орадан бир ой ўтмади, ниҳоят, М. Умаров Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортига эга бўлди.

Қишлоқдошлар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Фарғона тумани бўлимига шароити оғир, имконияти чекланган, якка-ёлғиз, автоҳалокатда хотирасини йўқотган Мирзааҳрор (янги паспортда унинг исми шундай ёзилди) акага нафақа тайинлаш бўйича мурожаат қилишди ва нафақа тайинланди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

9ezguka3if_vtxzwwarvb41gddv6qkok

Дарсда мудраган болалар – нега мактабларда янги техник имкониятлардан фойдаланмаяпмиз?

Қўнғироқ чалинди. Эшикдан кириб келган ўқитувчи билан салом-аликдан сўнг болалар ўз ўриндиқларини эгаллашди. Биология дарси …