Главная / Иқтисодиёт / Фарғонадаги савдо комплексларида бюджетдан яширилган маблағлар қайта ундирилди
Место рекламы

Фарғонадаги савдо комплексларида бюджетдан яширилган маблағлар қайта ундирилди

Давлат бюджети даромадларини ошириш, қўшимча манба заҳираларини аниқлаш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари ходимлари томонидан доимий равишда хронометраж тадбирлари олиб бориляпти, деб хабар беради вилоят солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

Фото: «Zamin.uz»
Фото: «Zamin.uz»

Бинобарин, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари ижроси ва савдо комплексларида ижара тўловларини тўлиқ бюджетга ўтказилиши юзасидан 2018 йилнинг сентябрь ойида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳридаги «Қўқон савдо комплекси», «Истиқлол савдо комплекси», «Буюк ипак йўли савдо комплекси» ва Фарғона шаҳридаги «Excellent trade plus» каби масъулияти чекланган жамиятларда хронометраж тадбирлари ўтказилди.

Унга кўра, жамиятлар ҳудудидаги савдо объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидан 2018 йилнинг ўтган 8 ойи давомида савдо комплекси маъмурияти томонидан ижара тўлови учун жами 599,6 миллион сўм маблағ ундирилган бўлсада, ушбу сумма ҳисоботларда тўлалигича акс этмаган ҳамда маълум бир қисми бошқа мақсадга ишлатиб юборилган, натижада маҳаллий бюджетга 280,4 миллион сўм тўланмаган.

Хусусан, «Қўқон савдо комплекси» МЧЖда 103 та савдо объектларида фаолият юритиб келган жисмоний шахслардан савдо комплекси маъмурияти январь август ойлари давомида ижара тўлови учун жами 149,3 миллион сўм ундириб, ушбу маблағларни бошқа мақсадга ишлатиб келганлиги натижасида маҳаллий бюджетга 72,0 милион сўм тўламаганлиги аниқланган.

Қўқон шаҳрида жойлашган «Буюк ипак йўли савдо комплекси» МЧЖда 86 та савдо объектида фаолият юритиб келган жисмоний шахслардан 2018 йилнинг дастлабки 8 ойи учун жами 154,9 миллион сўм ундирилган бўлсада, 74,7 миллион сўм миқдоридаги маблағ ҳисоботларда яширилганлиги ҳамда маҳаллий бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, ўтказилган хронометраж натижаларига кўра, «Истиқлол савдо комплекси» МЧЖда 52,4 миллион сўм, «Музаффар савдо комплекси» МЧЖда 66,9 миллион сўм ҳамда Фарғона шаҳридаги «Excellent trade plus» МЧЖда 14,4 миллион сўм миқдоридаги маблағ ҳисоботларда тўлалигича кўрсатилмаган ҳамда бюджетга тўланмаган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан солиқ идоралари томонидан бозор ва савдо комплексларига талабномалар юборилди ҳамда бюджетдан яширилган маблағлар қайта ундирилди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

emomali-rahmon

Раҳмон Роғун ГЭС-ини ишга туширди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда Роғун гидроэлектр станциясининг биринчи агрегатини ишга туширди ва шу …